▶️ Электр энергиясини узатиш бўйича “Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиали директори ўринбосари лавозими.
2025 йил 26 май куни соат 15:00 да “Тошкент МЭТ" филиали биносида юқоридаги бўш иш ўринига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат бўлиб ўтади!
☎️ +998-71-207-18-56.
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнсобод тумани Учқун спорт комплекси.
Ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Кадрлар бўлими томонидан баёнлаштирилади.
Магистрал электр тармоқлари филиалларида ўтадиган суҳбат жараёнида видеоконференс-алоқа орқали Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Акциядорлик жамияти раҳбариятидан вакиллар) иштирок этади.
Эълон берилган эди: Телеграм саҳифаларида \ uzbekistonmet.uz
❗️ТАЛАБЛАР:
♦️ Олий маълумотли (электр энергетика соҳасида);
♦ Энергетика тизимидаги қонун ва қонуности ҳужжатларни билиши;
♦️ Энергия оқимларини таҳлил қилиш ҳамда электр тармоқлари ва подстанциядаги ҳисоб-китоблар балансини шакллантиришни билиши;
♦ Ўлчов мажмуасидаги электр ускуналарни ишлаш принципи ва уларга қўйиладиган талабларни билиши;
♦️ “Назарий электротехник”, “Электр энергияни ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш” ҳамда “Электр тизимлари ва тармоқлари” фан дастурлари бўйича назарий ҳамда амалий билимларга эга бўлиши;
♦ Microsoft Excel электрон дастурида жадваллар билан ишлаш ва унинг функцияларидан фойдаланишни мукаммал эгаллаган бўлиши;
♦️ АСКУЭ, АИИСКУ тизимини ишлаши бўйича тушунчага эга бўлиши;
♦ Энергетика соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни яхши билиши лозим.
Техник воситалар: Excel, Word, PowerPoint дастурларини мукаммал даражада билиши зарур.
Чет тиллари: Давлат (ўзбек) тили ва рус тилини билиши зарур.
Меҳнат тажрибаси: Соҳа бўйича камида 5 йиллик иш тажрибаси, шундан камида 2–3 йили раҳбарлик ёки юқори малакали мутахассис сифатида ишлаган бўлиши лозим.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати