2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Эълонлар
ЕТТБ талабларига мувофиқ инвестицион лойиҳалар доирасида ишлаб чиқилган экологик ҳужжатлар
  • 25.06.2025
  • 40

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ‑459‑сон “Ўзбекистон Республикасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ва 2025 йил 11 февралдаги ПҚ‑51‑сон “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ “127 км узунликдаги 500 кВли Саримой (Хоразм вилояти) - Жонкелди (Бухоро вилояти) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш” ва “Саримой” подстанциясини 500 кВли подстанцияга ўзгартириш инвестицион лойиҳалари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳалар АЖ томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) молиявий кўмаги билан амалга оширилмоқда ҳамда мамлакат энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, самарадорлигини ошириш ва энергия таъминотининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Лойиҳалар доирасида ЕТТБ талабларига мувофиқ қуйидаги экологик ҳужжатлар ишлаб чиқилган:

     ♦ Экологик ва ижтимоий ҳаракатлар режаси

     ♦ I жилд – техник бўлмаган хулоса

     ♦ Манфаатдор томонларни жалб қилиш режаси

 

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati