2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Қизилравот» подстанциясида режага асосан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 22.08.2025
  • 18

"Наманган магистрал электр тармоқлари" филиали бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йиллик режага асосан 220/110/10 кВ кучланишли «Қизил-равот» подстанциясининг 110 кВ Зилолсув-1 қурилмаси (ячейкаси) ажратгичида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.

✍️ Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан  шуғулланади.

Юқоридаги фотосуратларда таъмирлаш жараёнлари акс эттирилган.

⇒ Мукаммал таъмирлаш ишлари хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг 

https://t.me/NamanganMET_Axborot