Аввал хабар берганиздек, "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан Асака тумани «Бирдамлик» МФЙ да жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Асака» подстанциясидаги 2 та 15 МВА қувватли трансформатор ўрнига 2 та 40 МВА қувватли трансформаторлар ўрнатилиб, монтаж ишлари тугатилди. Ҳозирда бошқарув хоналари ҳамда ёпиқ тақсимлаш қурилмаларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали