2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Навбатчилик иш режимида (тунги навбатчилик) таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 29.08.2025
  • 56

2025-2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220 /110 /35 /6 кВ «Қарши» подстанциясининг В-Л- жанубий-2 35 кВ қурилмасида модернизация лойиҳаси бўйича янги панелга кўчириш учун вақтинчалик заҳира ячекасига ўтказиш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ"
https://t.me/QashqadaryoMET