2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Синов» подстанцияда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилди
  • 02.09.2025
  • 24

«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан Пскент туманида жойлашган 35/10  кВ кучланишли «Синов» подстанциясидаги электр қурилмалари тепловизор кўригидан ўтказилди. Назорат кўриги давомида аниқланган Т-1 трансформаторда қизиш аломатларини бартараф этиш мақсадида трансформаторнинг 35 кВ электр қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилди. 

✍️  Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан  шуғулланади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati   

«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун 

⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot