2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 2025-2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда
  • 02.09.2025
  • 14

2025-2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан олиб борилаётган навбатдаги таъмирлаш ишлари Поп туманидаги 110/10 кВ кучланишли «Узумзор» подстанциясида давом эттирилди.

⚙️ Барча таъмирлаш ишлари “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали бош муҳандиси тасдиқлаган режага асосан ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда олиб борилди.

✍️  Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни  бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг 

https://t.me/NamanganMET_Axborot