⚡️ «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 110/35/10 кВ кучланишли «Челак» подстанциясидаги В-Эшмоқсоқ мойли ўчиргичи таъмирланиб, мой алмаштириш ишлари бажарилди. Бундан ташқари, 110/35/10 кВ кучланишли «Лоиш» подстанциясида мавжуд қуввати 16000 кВА бўлган Т-1 трансформаторининг «С» фазасига қўшимча мой қуйиш ишлари амалга оширилди.
⚙️ Мазкур таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари орқали истеъмолчиларга барқарор ва сифатли электр энергияси етказиб бериш имкониятлари янада кучаймоқда.
✍️ Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистраль электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати