2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: Энергетика соҳасидаги жаҳон тенденциялари: натрий-ион аккумуляторлари ва «яшил» энергия генерациясининг ўсиши
  • 09.10.2025
  • 4

#хориж_хабарлари #яшил_энергия

Натрий – литийга муқобил манба
Глобал аккумулятор ишлаб чиқариш бозорида натрий-ион батареялари тобора мустаҳкам ўринни эгаллаб, литий-ион технологиясига жиддий муқобил сифатида шаклланмоқда.

“Литий 2025” форумининг маълумотларига кўра, жорий йилда литий-ион аккумуляторлари ишлаб чиқариш қуввати 2000 ГВт·соатдан ошган, натрий-ион батареялари эса 123 ГВт·соатга етган. 

Натрий-ион батареялари энергияни сақлаш тизимларида, электроскутерларда ва узлуксиз қувват манбаларида кенг қўлланилмоқда.

♦ Улар литий батареяларига нисбатан 20 фоиз арзон, ишлаш давомлилиги бўйича эса қўрғошин-кислотали аккумуляторлардан 50 фоиз тежамлироқ.
♦ −40 дан +60°С гача бўлган ҳароратда ишлай олади, “термик қизиб кетиш” хавфига дуч келмайди ва тўлиқ зарядда ҳам барқарор ишлайди.
♦ 2030 йилга бориб, уларнинг нархи 1 кВт·соат учун 50–55 еврогача тушиши кутилмоқда, бу литий-темир-фосфат батареяларидан ҳам арзонроқ бўлади.

Ушбу технологиялар энергияни сақлаш тизимлари ва электр тармоқлари барқарорлигини оширишда янги имкониятлар очмоқда.

«Шамол» ва «қуёш» глобал электр истеъмолидаги ўсишни қоплаб берди

«Эмбер» маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида шамол ва қуёш электр станцияларининг ишлаб чиқариш ҳажми глобал электр энергиясига бўлган талаб ўсишидан ҳам юқори бўлди.

☀️Қуёш энергетикаси: +306 млрд кВт·соат

•  Шамол энергетикаси: +97 млрд кВт·соат

•  Умумий талаб: +369 ТВт·соат

Атом электр станцияларида ишлаб чиқариш 33 млрд кВт·соатга ошди, газ, кўмир ва мазут ёқилғисида ишловчи станцияларда эса ишлаб чиқариш 27 ТВт·соатга камайди.

Ушбу жараёнлар келажак энергетикасининг янги кўринишини  шакллантирмоқда — бу соҳада барқарорлик, технологик янгиланиш ва экологик тоза энергия манбалари асосий устувор йўналишларга айланмоқда.

Ўзбекистон учун бу йўналиш айниқса долзарб бўлиб, қуёш, шамол ва энергия сақлаш тизимларини ривожлантириш мамлакатимиз энергетика стратегиясининг энг муҳим таркибий қисмига айланмоқда.

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/17871

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati