20 октябрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида Хитойнинг Shanghai Electric Group Co., Ltd компанияси раиси жаноб Ву Лей бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида томонлар энергетика соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг муваффақиятли ривожланаётганини таъкидлаб ўтишди, истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишди ҳамда электр тармоқларини модернизация қилиш, рақамлаштириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришди.
Инвестиция Бошқармаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati