2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Хитойнинг етакчи муҳандислик компаниялари билан ҳамкорлик кенгаймоқда
  • 24.10.2025
  • 77

2025 йил 24 октябрь куни “Нортҳеаст Элестрис Повер Десигн Институте Со., Лтд оф Чина Повер Энгинеэринг Сонсултинг Гроуп” компанияси бош директори жаноб Ни Ҳа бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар Навои иссиқлик электр станцияси (ТЭС) ва Ёшлик подстанцияси (ПС) лойиҳаларини жадаллаштириш, уларнинг техник ечимлари ва лойиҳа ҳужжатларини якунлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, электр узатиш инфратузилмасини модернизация қилиш, рақамлаштириш ечимларини жорий этиш, ҳамда яшил энергетика йўналишидаги истиқболли ташаббуслар ҳақида фикр алмашилди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ халқаро ҳамкорлар, жумладан Хитойнинг етакчи муҳандислик компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириб, электр энергияси тизимини ишончли, самарали ва экологик барқарор ривожлантириш йўлида фаол ишларни давом эттирмоқда.

 

Инвестиция бошқармаси

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati