2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Эълонлар
ЭЪЛОН: Харидлар бўйича индивидуал мутахассисни (консультант) ишга қабул қилиш юзасидан
  • 05.03.2026
  • 4

ЭЪЛОН!!!

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (кейинги ўринларда - ОИИБ) томонидан молиялаштирилиши ва 2026-2030 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган “Ўзбекистон Республикаси электр энергия узатиш тизимининг барқарорлигини ошириш” учун харидлар бўйича индивидуал мутахассисни (консультант) ишга қабул қилиш эълон қилинади.

Харидлар бўйича индивидуал мутахассис мажбуриятлар:

·                Ўзбекистон МЭТ АЖ ни лойиҳа доирасидаги барча харид масалалари юзасидан қўллаб қувватлаш (просуремент суппорт);

·                Барча тендер савдолари жараёнларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сон қарори ва ОИИБ тартиб – тамойилларига асосан олиб бориш (ташкил этиш, амалга ошириш);

·                Келиб тушган таклифларни техник ҳамда иқтисодий жиҳатдан баҳолаш ва якуний баҳолаш ҳисоботларини тайёрлаш;

·                Шартнома олди учрашувлар ташкил этиш ва шартномавий ишларни амалга оширишда кўмаклашиш;

Номзодлар учун қўйиладиган талаблар:

·                Номзод Бизнесни ташкил этиш, Қурилиш муҳандислиги, Иқтисодиёт таъминот занжир бошқаруви йўналишлари бўйича бакалавр дипломига эга бўлиши;

·                Умумий иш тажрибаси 5 йил (энг камида) бўлиши;

·                ОИИБ ва бошқа халқаро молия институтлари билан ўхшаш лойиҳалар бўйича вазифалар ва ишларни бажаришда муваффақиятли тажрибага эга бўлиши (энг камида 3 йил);

·                ОИИБ ва бошқа халқаро молия институтлари харидлар қоидалари ва йўналишлари юзасидан тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши;

·                Энергия тизими лойиҳаларида махсус тажриба ва амалиёт мавжудлиги;

·                Лойиҳага доир ишларни тўғри ташкил этиш қобилиятга эга бўлиши;

·                ФИДИС шартлари асосида ташкил этилган шартномалар билан иш тажрибаси мавжудлиги қўшимча устунлик беради.

 

Қўшимча талаблар:

·                Компьютер дастурлари билан ишлаш бўйича саводхонликка эга бўлиши: Интернет, Электрон почталар, Виндовс Ворд, Эхсел, Асробат, Повер поинт.

·                Рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши.

 

Иш шароитлари:

·                Номзод тўғридан-тўғри акциядорлик жамиятига бўйсунади;

·                Иш ҳақи ОИИБ грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Номзодлар томонидан тақдим этиладиган таклифларни қабул қилиш муддати - 10 календарь куни (6 мартдан 16 мартгача)

Харидлар бўйича индивидуал мутахассис учун умумий техник топшириқлар иловага асосан тақдим этилади.

 

Номзодлар ўз резюмеларини pieneguprojects@gmail.com электрон почтасига юборишлари мумкин.

 

Мурожаат учун телефон: 71-236-66-45  

ЭЪЛОН