

Жорий йилнинг 13 март санасида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, Халқ қабулхоналари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган ва унда мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан бир қатор вазифалар берилган эди.
✍️ Худди шу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг буйруғи ишлаб чиқилиб, Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш мониторингини юритиш бўйича доимий фаолият юритувчи ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ тасдиқланди. Унгача Ишларни юритиш бошқармаси таркибида бўлган йўналиш иш фаолияти Мурожаатлар билан ишлаш бўлими сифатида қайта ташкил этилиб, мутахассислар сони оширилди, улар зарур техник ва алоқа воситалари билан таъминланди.
Маълумот ўрнида: Акциядорлик жамияти фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида ЖАМОАТЧИЛИК КEНГАШИ таъсис этилди. Акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтда Жамоатчилик кенгашига бағишланган алоҳида рукн ташкил этилиб, кенгаш фаолияти ҳақидаги маълумортлар ҳамда Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг даврий ҳисоботлари эшитуви ҳамда кенгаш фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган мақола ва чиқишларнинг ёритиб борилиши йўлга қўйилган.
✅ Ушбу ишларни амалга ошириш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фаолиятида Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш бўйича 2026 йил 23 апрель санасида 100-сонли БУЙРУҚ имзоланди. Буйруқ таркибида 5 та илова, масъул ходимларга тегишли топшириқ ҳамда вазифалар берилган.
Шунингдек, акциядорлик жамияти Мувофиқлик тизими (Комплаенс) хизмати томонидан “ИЖТИМОИЙ СЎРОВ—"Ўзбекистон МEТ" АЖ” деб номланган очиқлик сиёсати бўйича ижтимоий сўров ўтказиш махсус канали ташкил этилган бўлиб, ушбу платформа Акциядорлик жамиятининг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайтига интеграция қилинган.
⚡️ Мазкур канали орқали Акциядорлик жамияти томонидан олиб борилаётган очиқлик ва шаффофлик сиёсатига оид масалалар, масалан, ўтказилаётган матбуот анжуманлари ва брифинфглар, ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилаётган ҳисоботлар, коррупцияга қаш курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, бўш иш ўринларига ишга қабул қилиш ва ишчи-ходимларга хавфсиз менат шароити яратилиши борасида амалга оширилаётган ишларни БАҲОЛАБ БОРИШ имконияти мавжуд.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2026 йил 30 апрелдаги 108-сон бўйруғига ИЛОВА
https://www.uzbekistonmet.uz/uploads/3c7006e3-6653-9ba5-f820-e40e410ee5dc_media_.pdf
https://www.uzbekistonmet.uz/uploads/3c7006e3-6653-9ba5-f820-e40e410ee5dc_media_.pdf
https://www.uzbekistonmet.uz/uploads/aedeab4d-14f9-d5f1-1480-7f22f5537b13_media_.pdf
https://www.uzbekistonmet.uz/uploads/16680355-6b04-7356-941c-ee87d075e75c_media_.pdf
https://www.uzbekistonmet.uz/uploads/dd7cb6d3-357c-e8e6-b832-ae667a1091ca_media_.pdf
https://www.uzbekistonmet.uz/uploads/850f83d9-c09c-975d-0210-738b892fffbd_media_.pdf
https://www.uzbekistonmet.uz/uploads/32f4da81-b468-eae3-8bc6-f6342cdcf938_media_.pdf
https://www.uzbekistonmet.uz/uploads/5e48a663-2172-a368-ab6f-eb0095f821c8_media_.pdf
✍️ Улуғбек Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати