2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АХБОРОТ ХИЗМАТИ: Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди!
  • 10.08.2026
  • 64

08.08.2026 — ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли электр узатиш тармоғидаги ўчиш сабаби маълум бўлди

https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/9238

...liniyaning 18–19-сонли таянч устунлари орлиғида қурилиш ташкилоти автокрани электр тармоғига рухсат берилмаган масофага яқинлашгани туфайли қисқа туташув содир бўлиб, «С» фаза шлейфи узилган.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/59066



05.08.2026 — ТОШКEНТ ШАҲРИ: 110 кВ кучланишли линиянинг фавқулодда ўчиш сабаби аниқланди

https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/9211

...қурилишташкилоти махсус техникаси ҳайдовчиси хавфсизлик техникаси талабларини бузиши оқибатида электр узатиш тармоғи симини узиб юборган. Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш, истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда. Натижада қисқа муддат, маълум сабабга кўра, кучланишсиз қолган пойтахтнинг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминоти тикланди.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/58884



26.07.2026 — ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Навбатчи бригада аъзолари 110 кВ кучланишли Л-Хоразм линиясининг ўчиш сабабини аниқлади

https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/9134

..Аниқланишича, линиянинг 5–6-таянч устунлари оралиғида йўл қурилиши махсус транспорт воситаси томонида юк тушириш жарёнида тармоқнинг «А» фазасига рухсат этилмаган масофага яқинлашиши туфайли қисқа туташув содир бўлган. Қисқа туташув излари симда, асфальт қопламаси ҳамда автотранспорт воситасида қолган. Эслатиб ўтамиз, соат 02:21 да носозликлар бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/58351

Ҳурматли истеъмолчилар

Эътибор беринг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори, 3-боб, 13-бандига мувофиқ Электр тармоғи хўжалиги объектлари – ушбу электр тармоғи хўжалиги объектлари ўз ихтиёрида бўлган корхоналар томонидан муҳофаза қилиниши белгилаб қўйилган.

Қарорнинг 14-бандида электр тармоғи хўжалиги объектларининг "муҳофаза зоналари" масофаси — электр узатиш линияларининг кучланиш миқдорига мос тарзда белгилаб берилган ва улар қуйидагича:

- 35 киловолт кучланишли линиялар учун – 15 метр;

- 110 киловолт кучланишли линиялар учун – 20 метр;

- 220 киловолт кучланишли линиялар учун – 25 метр;

- 500 киловолт кучланишли линиялар учун – 30 метр.

Эслатиб ўтамиз, электр узатиш ҳаво линиялари бўйлаб — четдаги симлардан, уларнинг оғмаган ҳолатида электр узатиш линиясининг иккала томони бўйлаб, электр узатиш линияси таянчи баландлигига мос бўлган баландликдаги масофага эга параллель вертикал текисликлар билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво макони қисми — электр узатиш линияларининг “муҳофаза зонаси” деб аталади.

Батафсил https://t.me/uzmetaxborotxizmati/59075

«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати https://t.me/uzmetaxborotxizmati