2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Коррупцияга қарши курашиш
Акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

2025 йил давомида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида Коррупцияга қарши курашиш доирасида Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан Акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.

  • 30.01.2026
  • 11
Коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Бугун, 2026 йил 29 январь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “Магистралтармоққурилиш” филиалида раҳбар ва ходимларга тизимда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда бу каби салбий иллатга йўл қўймаслик, шунингдек, қонун бузилиш ҳолатларига чек қўйиш мақсадида масъул ходимлар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

  • 29.01.2026
  • 67
Коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Бугун, 2026 йил 27 январь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиалида раҳбар ва ходимларга тизимда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда бу каби салбий иллатга йўл қўймаслик, шунингдек, қонун бузилиш ҳолатларига чек қўйиш мақсадида масъул ходимлар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

  • 27.01.2026
  • 34
Давлат дастури лойиҳасида коррупцияга қарши курашиш йўналишида қатор вазифалар белгиланди

“Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

  • 27.01.2026
  • 29
Коррупция ҳақида хабар берган шахсларга ҳимоя ордери берилади

✅ Фармонга кўра, қуйидаги имкониятларга эга “Рақамли комплаенс” ахборот дастурий комплекси 2026 йил 1 июлдан синов режимида ишга туширилади, жумладан:

  • 07.01.2026
  • 130
Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Коррупцияга қарши кураш бўйича ИСО 37001:2016 халқаро сертификатни қўлга киритди

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати томонидан коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига йўл қўймаслик, олдини олиш, унга қарши курашиш ва чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар Жамият ва унинг филиалларида амалга ошириб келинмоқда.

  • 30.12.2025
  • 153
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати: Коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 25.12.2025 йилдаги 02-ПА-1-21377-сон топшириғига асосан, коррупцияга қарши курашиш, комплаэнс назоратини такомиллаштириш ва рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан жорий йилнинг 29 декабрь куни соат 15:00да Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг мажлислар залида йиғилиш ўтказилиб ушбу йиғилишда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати бошлиғи А.Рахмонов иштирок этди.

  • 30.12.2025
  • 151
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси Назиров Абдумалик Абдусалимовичнинг Коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш бўйича МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум ҳурматли ҳамкасблар! 2025 йил 26 декабрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга қилган Мурожаатномасида Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назоратни янада кучайтирилиши тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

  • 29.12.2025
  • 210
Кузатув кенгаши ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Кузатув кенгаши ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида Жамиятнинг Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати томонидан 2025 йилнинг I ва II чорагида коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларида белгилаб ўтилган тартибда ишлар белгиланган тартибга мувофиқ маълумотномада кўрсатиб ўтилган ишлар амалга оширилди.

  • 22.12.2025
  • 162
“Қашқадарё МЭТ” филиалида коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган йиғилиш ўтказилди

2025 йилнинг 19 декабрь куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати томонидан “Қашқадарё МЭТ” филиалида Жамиятимизда коррупцияга қарши курашиш, холислик ва шаффофликни таъминлаш, ҳар бир ходимда масъулият ва ҳуқуқий маданиятни янада ошириш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган йиғилиш ўтказилди.

  • 22.12.2025
  • 165
ПОРА ОЛИШ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ОЛИБ КЕЛАДИ

Жиноят кодексининг 210-212-моддасига асосан пора олиш БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш, шунингдек 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

  • 16.12.2025
  • 197
9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни

Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси билан мамлакатда коррупцияга қарши курашиш бўйича янги миллий модель яратилмоқда. Бу борадаги ислоҳотларнинг 2025 йилдаги аниқ натижа ва самараларига оид айрим факт ва рақамлар қуйида акс этган:

  • 09.12.2025
  • 262
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш бўйича навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди

Кеча, 2025 йил 5 ноябрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов томонидан коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олишга қаратилган навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.

  • 06.11.2025
  • 387
Акциядорлик жамияти ходимлари коррупцияга қарши курашиш йўналишида масофавий ўқишади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 21 июндаги ПҚ-228-сон қарори 9-бандида барча давлат органлари ва ташкилотлари мунтазам равишда ўз ходимларини Коррупцияга қарши курашиш Виртуал академиясида коррупцияга қарши курашиш соҳасида малакасини ошириб боришлари белгиланган.

  • 08.10.2025
  • 507
Бугун “комплаенс-назорат” тизими самарадорлигини ошириш” мавзусидаги ўқув семинари ўз ишини бошлади

Бугун, 2025 йил 20 август куни пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизими самарадорлигини ошириш” мавзусида ўқув семинари ўз ишини бошлади.

  • 20.08.2025
  • 554
Коррупцияга дуч келсангиз қуйидаги алоқа манзилларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:

Сен курашмасанг, кимдир унга йўл очади. Жим туриш — бу иллатга ижозат беришдир. Коррупция ҳақида хабар бер, адолат учун кураш!

  • 18.07.2025
  • 617
2025 йилнинг биринчи яримйиллиги ҳисоботи: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати фаолияти бўйича

2025 йил 2 чораги бўйича Жамият Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати томонидан Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш тизими жорий этилганлиги, коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишда очиқлик тамойилларидан фойдаланиш ҳолатлари ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида тайёрланган тарғибот материалларини (слайд, ролик, маъруза матнлари, мақола, буклет, рисола ва бошқалар) эълон қилиш даражаси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилган.

  • 15.07.2025
  • 531
Ўзбекистон БРМ индексида 19 поғонага кўтарилди

Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (Sustainable Development Solutions Network — SDSN) томонидан 2025 йил учун тайёрланган навбатдаги ҳисоботга кўра, Ўзбекистон 73 балл тўплаб, 62-ўринни эгаллади.

  • 25.06.2025
  • 632
Акциядорлик жамиятида коррупцияга қарши тизимли иш жараёнини жорий этиш мақсадида махсус ўқув курси ташкил этилди

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаларининг жорий этилиши юзасидан муҳим вазифалар ижроси таъминланмоқда.

  • 23.06.2025
  • 588