«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Янгиликлар» дастурида яқинда Тошкент шаҳридаги "Ҳилтон Ташкент Сити" меҳмонхонасининг халқаро анжуманлар залида “Электр энергетика ривожида Халқаро молия Институциялари ва маҳаллий корхоналар ҳамкорлиги” мавзусидаги халқаро конференция ҳақида ахборот берилди.
Эслатиб ўтамиз, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЙТТБ) каби халқаро молия институтлари вакиллари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий йирик компаниялар вакиллари иштирок этишган эди ва халқаро тадбирда эълон қилинган слайд-инфографикаларда амалга оширилган инвестицион лойиҳалар ва истиқболдаги режалар ўз аксини топгани алоҳида эътироф этилди.
⚡️ Тадбирда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов халқаро ва маҳаллий ҳамкор компанияр эътиборига нутқ сўзлаб, энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғини ривожлантиришга қаратилган халқаро ҳамкорлик янги бошқичга кўтарилишига ишонч билдирди.
Дастурни журналист Нилуфар Аҳмедова тайёрлаган.
Интервью — «O'zelektroapparat-Electroshield» бош директори ўринбосари Шерзод Шукуров.
Марҳамат, жонли мулоқотдан ёзиб олинган медиамаҳсулот билан танишинг!
♦ «O‘zbekiston-24» telekanali ♦ Телеканал «Dunyo bo‘ylab» ♦ «O‘zReport-TV» telekanali ♦ Телеканал «O‘zbekiston-24»
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати