Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 декабрдаги 844-сонли қарори асосида «ҲЭТ» АЖ Жиззах ҳудудий филиали балансидан “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали балансига қабул қилинган 110/35/10 кВли «Янгиқишлоқ», «Бекат» ва «Мирзачўл» подстанциялардаги куч трансформаторларнинг юкламалари меъёридан ошганлиги сабабли юқори қувватлисига алмаштириш ишлари қуйидагича режа асосида олиб борилмоқда:
• 2025 йил 19-20 август кунлари 110/35/10 кВ кучланишли «Янгиқишлоқ» подстанциясида ТДТН-10000/110 русумли Т-2 куч трансформаторини ТДТН-16000/110 русумли куч трансформаторига алмаштириш;
• 2025 йил 21 август куни 110/35/10 кВ кучланишли «Бекат» подстанциясининг биринчи навбатини ишга тушириш учун ТДТН-10000/110 русумли Т-1 куч трансформатори ўрнатиш;
• 2025 йил 22 август куни куни 110/35/10 кВ кучланишли «Мирзачўл» подстанциясида ТМТН-6300/110 русумли Т-1 куч трансформаторини ТДТН-16000/110 русумли куч трансформаторига алмаштириш.
Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 110/35/10 кВ кучланишли «Даштобод» ва «Зомин» подстанциялардаги куч трансформаторлари юқори қувватлисига алмаштирилган эди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг ⇒ t.me/JizzaxMET_Axborot