⚙️ “Ўзбекистон МЭТ" АЖ "Қорақалпоғистон МЭТ" филиали тасарруфидаги 110/6 кВ кучланишли «Улуғбек» подстанциясида куч трансформатори ва мойли ўчиргичлар кўрикдан ўтказилиб, камчиликлар бартараф этилмоқда.
Барча ишлар меъёрий талабларга мувофиқ ва хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда бажарилмоқда.
Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиалида томонидан Элликқалъа тумани «Қилчиноқ» ОФЙ да жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Қилчиноқ» подстанциясида 4 МВА қувватли трансформатор ўрнига 10 МВА қувватли трансформатор ўрнатилган эди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун