2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Л-2-К-1 электр узатиш тармоғи муҳофаза майдони билан боғлиқ масалалар юзасидан РАСМИЙ ИЗОҲИ:
  • 19.08.2026
  • 46

Акциядорлик жамиятининг Ахборот хизмати шу кунларда ижтимоий тармоқ саҳифаларида муҳокама этилаётган — Тошкент вилояти, Тошкент тумани, «Қизғалдоқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Л-2-К-1 электр узатиш тармоғи муҳофаза майдонида тадбиркор ҳамда маҳалла фуқаролари томонидан яратилган боғ (ер майдони) билан боғлиқ мунозараларда, электр хўжалиги тармоқ корхонасининг номи тилга олингани боис, қуйидагиларни такрор изоҳлайди:

Электр узатиш ҳаво тармоғи муҳофаза майдонининг таянч учун доимий фойдаланишга ажратилган ердан ташқари ҳудуд «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти эгалигига кирмайди. Бироқ, муҳофаза майдонидаги ердан фойдаланишда, амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда назорат юритади ҳамда қоида бузилиши ҳолатлари бўйича ўз ваколати доирасида, қонунда белгиланган тартибда чора кўриши мумкин.

Бошқача айтганда, электр узатиш ҳаво тармоқлари учун доимий фойдаланишга ажратилган ер деб фақат таянчлар тагидаги таркибий қисмдан ташқи томонга суғорилмайдиган ва ишлов берилмайдиган ерлар учун 1 метр, суғориладиган ерларда 1,5 метр масофадаги майдон ҳисобланади.

Юқорида зикр этилган ҳудудда тармоқ муҳофаза майдонидаги қолган ерлар шу тармоққа эгалик қилувчи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг мулки ёки доимий фойдаланиш учун ажратилган ери деб ҳисобланмайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ мавжуд ерларни, шу жумладан, электр хўжалиги объектларининг муҳофаза майдонидаги ўзига тегишли бўлмаган ерларни бирор бир жисмоний ёки юридик шахсга бириктириш ваколатига эга эмас. Шунингдек, ердан фойдаланишни белгиловчи ташкилот ишининг назоратини юритиш ҳуқуқига эга эмас.

Бироқ, муҳофаза майдонидаги ердан фойдаланишда, юқорида келтирилган меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда назорат юритади ҳамда қоида бузилиши ҳолатлари бўйича ўз ваколати доирасида, қонунда белгиланган тартибда чора кўриши мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=-aX2IeEP3gM

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2023 йил 19 декабрдаги 01-02-18/5209-сонли хатда, 2025–2026 йилларда мурожаатларга жавобан юборилган хатларда ҳам, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари” ҳамда амалдаги “Электр қурилмалининг тузилиши қоидалари”га мувофиқ мавжуд тармоқлар муҳофаза майдонидаги ердан фойдаланиш тартиби бўйича талаблардан кўчирмалар келтирилган бўлиб, хат мазмунида берилган тушунтиришлар ерга (ер майдонига) бўлган ҳуқуқини белгилаш кучига эга эмас.

Шу билан бирга, жавоб хатларида келтирилган талаб ва тартиблар асословчи қоидаларнинг амал қилиш муддатларида ўз кучини йўқотмайди.

Юқорида келтирилган қоидалар талаблари мулкчилик шаклидан қатъий назар барча жисмоний ва юридик шахсларга бир хил татбиқ этилади.

2025 йил охири ва 2026 йилнинг бошида Акциядорлик жамиятига Тошкент тумани, «Қизғалдоқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 220 кВ кучланишли Л-2-К-1 электр узатиш тармоғи билан боғлиқ барча мурожаат ва сўровларга тегишли тартибда жавоб берилган.

 

Ушбу маса юзасидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан қайд этилган va тегишли тартибда мурожаатчиларга жавоб берилган:

10.12.2025 — Мурожаат эгаси:  “МОДEРEН ГРEЭН СEРВИСE” МЧЖ директори Содиқзода Муҳаммаджон Марибжон ўғли

https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/7768

11.12.2025 — Мурожаат эгаси:  Н.Маматохунов, Тошкент шаҳри, ................ тумани, ........... МФЙ, .......... 6-тор кўчаси, .........уйда истиқомат қилувчи фуқаро.

https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/8058

20.01.2026 — РАСМИЙ ИЗОҲ:  “Акциядорлик жамияти томонидан 220 кВ кучланишли Л-2-К-1 электр узатиш тармоғи юзасидан қайд этилган барча мурожаатларга тегишли тартибда жавоб берилган”

https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/8072

05.02.2026 — РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Муҳофаза майдонидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги тушунтиришлар ер майдонига бўлган ҳуқуқини белгилаш кучига эга эмас.

https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/8226

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati