2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ҳисоботлар
МАТБУОТ АНЖУМАНИ: 2026–2027 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунлари ҳамда мавсум ичида олиб бориладиган муҳим вазифалар
  • 02.10.2026
  • 50

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти — Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида” 2019 йил 27 мартдаги ПҚ–4249-сонли Қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, асосий фаолияти электр энергиясини узатиш ва давлатлараро транзитини амалга оширишдан иборат.

Акциядорлик жамияти таркибий тузилмасида 17 та филиал мавжуд, уларда жами 9 027 нафар ходим фаолият юритмоқда. 14 та магистрал электр тармоқлари, “Энергомахсусавто”, “Energo-IT” ҳамда “Магистралтармоққурилиш” филиаллари.

I. Электр энергиясини узатиш, технологик сарфларни камайтириш, иқтисод қилиш бўйича:

2026 йил январь-сентябрь ойлари давомида магистрал электр тармоқлари орқали 63,4 млрд кВт∙соат электр энергияси транспортировка қилинди; 292,6 млн кВт∙соат миқдорида транзит хизматлари кўрсатилди.

Шу давр ичида технологик йўқотиш миқдори 3,0 млрд кВт∙соат ёки 4,8 %ни (меъёр 3,3 млрд кВт∙соат, 5,4 %) ташкил этди. Электр энергиясини иқтисод қилиш ҳажми 107,1 млн кВт∙соатни (режа 100,7 млн кВт∙соат, 106,3 %), бир бирлик (1000 кВт∙соат электр энергиясини узатиш) хизмат кўрсатиш учун электр энергия сарфи 47,7 кВт∙соатни (режа 37,4 кВт∙соат) ташкил этди.

Шунингдек, Акциядорлик жамияти балансидаги бино-иншоотларга 2026 йилда умумий қуввати 180 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди (2026 йилгача ўрнатилган қуёш панелларининг умумий қуввати 1107 кВт ташкил этган).

Йил якуни билан (прогноз-режа):

· электр энергиясини узатиш (транспортировка) 84,4 млрд кВт∙соат;

· технологик йўқотишлар ҳажми 4,4 млрд кВт∙соат, 5,26 %;

· электр энергияси иқтисод қилиш ҳажми 162,0 млн кВт∙соат;

· бир бирлик (1000 кВт∙соат узатиш) хизмат кўрсатиш учун электр энергияси сарфи 52,6 кВт∙соат бўлиши кутилмоқда.

· Шунингдек, 310 кВт қўшимча қуёш панеллари ўрнатилади.

II. Асосий фаолият (эксплуатация, таъмирлаш, захира) бўйича:

Акциядорлик жамияти тасарруфида 35– 500 кВ кучланишли, умумий узунлиги 36 568 километр электр тармоқлари ҳамда умумий қуввати  60 844 мегавольт∙ампер бўлган 1 679 та подстанциялар мавжуд.

Таъмирлаш ишлари:

Йил бошида 2026/2027 йиллар куз-қиш мавсумида электр қурилмаларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган эди, унга асосан 23 553 км электр тармоғи, 2 817 та трансформатор ва 4 217 та коммутацион аппаратда таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Эксплуатация ишлари:

Трансформаторларнинг совитиш тизимидаги 681 та электр двигатели таъмирланди. Барча электр узатиш ҳаво тармоқлари навбатдан ташқари ва даврий кўрикдан ўтказилиб, 25 868 та изолятор ҳамда 14 276 та қуш қўнишидан ҳимояловчи мосламалар ўрнатилди. Йил бошидан 1 679 та подстанциядаги электр қурилмаларининг контакт бирикмалари ҳамда 36 568 километр электр тармоғи тўлиқ тепловизор кўригидан ўтказилиб, аниқланган қизиш ҳолатлари бартараф этилди.

Юқори кучланишли магистрал электр узатиш тармоқларининг бориш қийин бўлган ҳудудларини, муҳофаза зоналаридаги қурилишлар ва дарахтзорларни аниқлаш, шунингдек, авариявий ҳолатларда шикастланган жойларни қисқа муддатда топиш мақсадида 1 915 километр узунликдаги электр тармоқлари учувчисиз аппарат — дрон ёрдамида кўрикдан ўтказилди. Кўриклар давомида аниқланган нуқсонлар ўз вақтида бартараф этилиб, юзага келиши мумкин бўлган авариявий ўчишларнинг олди олинди.

Яратилган захира ҳажми:

Электр тармоғи хўжалиги объектларининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 200 тонна трансформатор мойи, 5 тонна турли русумдаги сим, 10 километр кабель маҳсулоти, 60 дона металл ва темир-бетон таянч устунлари, 5 555 та изолятор, шунингдек, подстанциялар учун турли қувватдаги 97 та трансформатор захираси шакллантирилди.

Авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 222 та навбатчи бригада ташкил этилган бўлиб, улар махсус автотранспорт, зарур эҳтиёт қисмлар, алоқа ва ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган.

Мавсум учун жами 629 та автотранспорт ва махсус техника, жумладан, 43 та автокран, 14 та экскаватор, 125 та юк кўтариш машинаси, 82 та бригада ва 302 та тезкор гуруҳ (ОВБ) автотранспорти, 39 та автогидрокўтаргич ҳамда 24 та кўчма электротехника лабораторияси шай ҳолатга келтирилган.

Электр қурилмаларида авариявий ҳолатлар содир бўлганда тезкор ахборот алмашинувини таъминлаш, маълумотларни таҳлил қилиш ва уларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Акциядорлик жамиятининг Ситуацион таҳлил бошқармасида раҳбар ва масъул ходимларнинг 24 соатлик навбатчилик режими йўлга қўйилган.

Истеъмолчиларни ўз вақтида огоҳлантириш, яъни режали таъмирлаш ҳамда фавқулодда ўчиш хабарлари Ахборот хизмати билан ҳамкорликда расмий веб-сайт ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида истеъмолчилар эътиборига тақдим этиб борилмоқда.

Электр тармоғи хўжалиги объектларида хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида:

· подстанцияларга 102 та ёнғинга қарши шитлар ҳамда 497 та хавфсизлик техникаси белгилари ўрнатилди;

· 4 498 жамланма махсус кийим билан таъминланди;

· 3 871 та ҳимоя воситалари қайта синовдан ўтказилди;

· 3 298 нафар ходим билим ва малака синовларидан ўтказилди.

Мавсум ичида (жорий йил якунига қадар) амалга ошириладиган эксплуатация ишлари:

· 36 568 км тармоқлар режали кўрикдан ўтказилади;

· 36 568 км электр тармоқлари ва 4 826 та электр қурилмаларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилади;

· 150 км тармоқ дрон кўригидан ўтказилади;

· 1600 та изолятор алмаштирилади;

· 100  та трансформатор, 150 та ўчиргич ва 600 км тармоқларда жорий таъмирлаш ишлари бажарилади.

Техник шартлар бериш бўйича онлайн платформа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги “Тошкент шаҳри электр таъминотини яхшилашга қаратилган дастурни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ВМҚ-598-сон қарорининг 12-бандида истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларнинг тўлиқ онлайн платформа орқали тақдим этилишини ташкил этиш топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, техник шартларни онлайн тақдим этиш платформаси ишлаб чиқилган эди.

Мазкур платформа ҳозирда “синов” режимида ишламоқда. Платформа тўлиқ  ишга киритилгандан сўнг истеъмолчилар томонидан барча зарурий маълумотлар киритилиши билан ушбу маълумотлар асосида техник шартлар онлайн тарзда автоматик равишда ишлаб чиқилади ҳамда тегишли тартибда тасдиқлангандан сўнг мурожаатчиларга автоматик тарзда юборилади.

Платформа ишга киритилиши натижасида техник шартлар бериш жараёнида шаффофлик, осонлик, тезкорлик таъминланади ҳамда истеъмолчилар томонидан уланиш нуқтасини танлаш имконияти ҳам мавжуд бўлади.

§ Tarmoqqa ulanish https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8410

§ Подключение к сетям https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/8410

§ Connection to the grid https://www.uzbekistonmet.uz/en/lists/view/8410

§ Тармоққа уланиш https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8410


Elektron platforma https://portal.uzbekistonmet.uz/login.html

III. Инвестиция (қурилиш, модернизация) дастурларининг ижроси доирасида:

Жорий йил инвестиция дастурига асосан Акциядорлик жамияти томонидан умумий қиймати 1,9 млрд доллар бўлган 15 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Жумладан, халқаро молия институтларининг 752,8 млн доллар маблағлари иштирокида 6 та лойиҳа, бошқа хорижий инвестициялар 850,0 млн доллар маблағлари иштирокидаги 1 та лойиҳа ҳамда 302,0 млн доллар ички манбалар (ўз маблағлари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, тижорат банк маблағлари) ҳисобидан 8 та лойиҳа шулар жумласидандир.
  
 Лойиҳалар доирасида жорий йил 8 ойликда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 299,3 млн доллар маблағ ҳисобидаги ишлар амалга оширилди (режа 274,1 млн долларга нисбатан 109 %), шундан:
· хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобидан 243,6 млн доллар (режага нисбатан 126 %) — давлат кафолати остидаги чет эл маблағлари ҳисобидан 67,5 млн доллар (режага нисбатан104 %), бошқа хорижий инвестициялар 176,05 млн доллар (режага нисбатан 138 %).
· соҳа маблағлари ҳисобидан 11,1 млн доллар (режа 11,0 млн доллар,100  %);
· тижорат банклари кредити ҳисобидан 24,2 млн доллар (режа 33,0 млн доллар, 73%);
· тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 20,4 млн доллар (режа 38,0 млн доллар, 53 %).

Янги қурилиш ва модернизация дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар натижасида 113 МВА (2 та подстанцияда) қўшимча қувват яратилди, 47 км 220 кВ тармоқ янгидан қурилди. Жорий ийл январь-август ойларида янги қурилиш ва модернизация дастури бўйича умумий 587 МВА қўшимча қувват яратилди.  

Шу билан йил якуни билан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида, барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 664,4 млн доллар маблағ ҳисобидаги ишлар бажарилиши назарда тутилган.  Шундан, хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобидан 516,6 млн доллар (ХМИ маблағлари 232,5 млн доллар, бошқа хорижий инвестиция маблағлари 284,1 млн доллар), соҳа маблағлари ҳисобидан 27,8 млн доллар, тижорат банки кредитлари ҳисобидан 60,0 млн доллар, тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 60,0 млн доллар.

Янги қурилиш ва модернизация дастури доирасида жорий йил якунига қадар амалга ошириладиган ишлар натижасида 2 432 МВА (21 та подстанцияда) қўшимча қувват яратилади, 96 км тармоқ янгидан қурилади, 355 км тармоқда модернизация ишлари якунланади.

 “Яшил энергия”, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, электр энергиясини хусусий ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик бўйича:

Хусусий ишлаб чиқарувчилар томонидан бугунги кунга қадар умумий қуввати 6 102 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги электр станциялари ҳамда 1 697 МВт электр энергиясини сақлаш тизимлари ишга туширилди, жумладан:

4 230 МВт қуёш фотоэлектр станциялари:

“Masdar” компанияси томонидан Навоийда 100 МВт, Самарқандда 220 МВт, Жиззахда 220 МВт, Сурхондарёда 457 МВт, Бухорода 250 МВт. Жами 1247 МВт. “Tepelen Group AG” компанияси томонидан Самарқандда 20 МВт, “Sinoma” компанияси томонидан Навоийда 300 МВт, “China Energy” компанияси томонидан Бухорода 500 МВт ва Қашқадарёда 500 МВт. Жами 1000 МВт. “China Datang Overseas Investment” компанияси томонидан Бўка туманида қуввати 263 МВт, “CЕЕ" ва “China Huadian Overseas Investment” компаниялари томонидан Жиззахда 500 МВт, “Total Energies” компанияси томонидан Самарқандда 100 МВт, “Voltalia” компанияси томонидан Хоразмда 100 МВт, “АCWА Power” компанияси томонидан Тошкент вилоятида 200 МВт, “Hyper Partners” компанияси томонидан Наманганда 200 МВт, “China Energy” компанияси томонидан Навоий вилоятида 300 МВт.

1 872 МВт шамол электр станциялари:

“ACWA Power” компанияси томонидан Бухоро вилоятида 1052 МВт, Қорақалпоғистон Республикасида 100 МВт, Қорақалпоғистон Республикасида 200 МВт, “Masdar” компанияси томонидан Навоий вилоятида қуввати 500 МВт, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 20 МВт Чорвоқ ШЭС.

1 697 МВт электр энергиясини сақлаш тизимлари

“China Energy” компанияси томонидан Андижонда 150 МВт, Фарғонада 150 МВт ва Тошкент вилоятида 200 МВт, Навоий вилоятида 150 МВт, “Eaglerise development” компанияси томонидан Тошкент вилоятида 150 МВт, “АCWА Pоwеr” компанияси томонидан Тошкент вилоятида 334 МВт, Қорақалпоғистон Республикасида 100 МВт, “Масдар” компанияси томонидан Бухорода 63 МВт, Тошкент вилоятида 100 МВт (China Energy), Наманганда 200 МВт (China Energy), Андижонда 100 МВт (China Energy).

Йил якунига қадар, хусусий ишлаб чиқарувчилар томонидан умумий қуввати 600 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги электр станциялари ишга туширилади, жумладан :

400 МВт қуёш фотоэлектр станциялари:

Самарқанд вилоятида 100 МВт (Acwa Power) ва Наманган вилоятида 300 МВт (II босқич) (Hyper Partners)

200 МВт шамол электр станциялари:

Самарқанд ва Жиззахда 200 МВт (Universal Energy)

75 МВт электр энергиясини сақлаш тизимлари:

Навоийда 75 МВт (Sinoma)

IV. Рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш, трансформация жараёнлари амалга ошириш бўйича:

“Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) жорий қилиш” инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги ПҚ-113-сон Қарорига асосан амалга оширилмоқда.

Пудратчи компания: YEO Teknoloji Enerji ve Endüstri A.Ş. (Туркия), SCADA/EMS дастури, RTU қурилмаси муаллифи: Hitachi-ABB Energy (Швеция).

Лойиҳа қиймати 36,5 млн доллар, 2 та босқичда, 2026-2028 йилларда амалга оширилади: 1-босқич, SCADA/EMS дастурий комплекси ишга туширилади ва 52 та объект уланади (12 ой); 2-босқич, тизимга қўшимча равишда WAMS (кенг қамровли кузатув-мониторинг тизими) дастури ва PMU (фаза ўлчов қурилмаси) ўрнатилади; 146 та объект интеграция қилинади (18 ой).

2026 йил 3 февралдан ишларни параллел бошлаш мақсадида пудратчи компания вакиллари томонидан Миллий Диспетчерлик маркази талаби асосида сараланган 23 та объектларда ўрганиш ишлари олиб борилди, рақамлаштирилганлик ҳолати, зарурий сигналларнинг мавжудлиги ҳамда телемеханика шкафлари юзасидан бирламчи ҳисобот тақдим этилди.

2026 йил 9 февралда иштирокчи компанияга шартнома ҳамда лойиҳани амалга ошириш кафолати (гарантия на исполнения) имзолаш учун тақдим этилди. Ўтказилган шартнома олди музокара учрашувлари натижасида Шартнома бандлари томонлар ўртасидаги тўлиқ келишилди. 2026 йил 27 февралда Бош пудратчи “YEO Teknoloji Enerji ve Endüstri A.Ş.” (Туркия) компанияси билан шартнома имзоланди.

Йил якунига қадар лойиҳанинг 1-босқичи доирасида SCADA тизими ишга туширилади ҳамда дастлабки 52 та объектлар дастурга интеграция қилинади.

Лойиҳа доирасида 2026 йил учун ўзлаштириш режаси 53,0 млн доллар (SCADA ҳамда 3000 км ВОЛС тортиш учун), жорий йил январь-июль ойларида 7,8 млн доллар ўзлаштирилди (режа 7,6 млн дол., 103 %).

“Акциядорлик жамиятининг ресурсларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини (ERP) жорий этиш” инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 февралдаги 68-сонли қарорларига асосан амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 27,1 млн доллар; 2020-2027 йилларда энергия тизими учун ресурсларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш белгиланган. Ўтказилган тендер савдолари якунига кўра “Terralink Technologies” МЧЖ компанияси билан лойиҳани амалга ошириш бўйича 2025 йил 30 апрелда шартнома имзоланган, бош пудратчи томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ учун тегишли лицензия харид қилинган.

Лойиҳа доирасида 2026 йил учун ўзлаштириш режаси 10,0 млн доллар, йил бошидан 4,3 млн доллар ўзлаштирилди (100 %). Шартнома шартлари ва иш-режа графигига асосан лойиҳани якунлаш ишлари 2027 йил 21 июлга қадар белгиланган.

Ҳозирги кунда лойиҳани амалга ошириш босқичида SAP дастури “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ марказий аппарат таркибидаги бошқарма ва бўлимларга (9 та модуль бўйича) ўрнатилиб, тизимни тажриба-саноат асосида ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. Тизимнинг асосий фойдаланувчилари томонидан SAP дастурида ишлаш бўйича берилган қўшимча изоҳлари инобатга олиниб, дастурда ўзгартириш ва қўшимчалар жорий қилинмоқда.

Шартномага асосан лойиҳанинг 1-фазасини амалга ошириш доирасида марказий аппарат ҳамда Тошкент МЭТ филиалида SAP тизими тест режимида ишга туширилди, йил охиригача 2-фаза босқичида қолган барча филиаллар бўйича мазкур тизим ўрнатилиб ишга туширилиши белгиланган.

Бунда, бир неча лойиҳаларда сунъий интеллект технологияларидан кенг фойдаланилади, энергетика объектлари мониторинг платформаси, хавфсизлик ва иш унумдорлиги назорати, ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш элементлари орқали ушбу тизимларнинг барчаси ягона экосистемада бирлашиб, инсон омилини камайтиришга ва электр таъминоти ишончлилигини оширишга хизмат қилади.

V. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизоми бўйича

“ljro.gov.uz" ягона электрон тизимида ижро муддати белгиланган қонунчилик ҳужжатлари 182та(2 та Қонун, 27 та Фармон, 2 та фармойиш, 99 та қарор ва 52 та баёнларда) топшириқлар бўйича 1 139та (54 та Қонун, 195 та Фармон, 11 та фармойиш, 678 та қарор ва 201 та баёнларда) топшириқ мавжуд, шундан 634таси бажарилган, 505 таси бажарилмоқда. Тизимда муддати бузилган ҳужжатлар мавжуд эмас.

2026 йил 1 сентябрь ҳолатида жамиятга жами 457 та (298 та сabinetpm2.gov.uz сайти, 59 таси edo.ijro.uz сайти орқали, 88 таси ёзма, uzbekiston_met@exat.uz почтаси орқали 2 та ва 10 таси оғзаки) мурожаат келиб тушган бўлиб, 363 таси муддатида кўриб чиқилиб, ўз ечимини топган, 31 таси таалуқлилиги бўйича юборилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ҳамда фуқароларни қабул қилиш учун алохида хона ажратилиб, видео камера билан жиҳозланган.

Мурожаатлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилдмоқда. Мисол учун, Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, жойлардаги электр ва газ таъминоти ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни тизимли бартараф этиш орқали истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида республикамизнинг 15 та ҳудудида махсус штаблар ташкил этилган.

Уларнинг ҳар бирига энергетика тизими ташкилотлари раҳбарлари штаб раҳбари сифатида бириктирилди, туман ҳокимлари эса штаб раҳбарининг ўринбосари этиб белгиланган.

VI. Иш ўринлари яратиш, кадрлар салоҳиятини ошириш, ёшларга оид давлат сиёсати ижроси, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича:

24 та янги иш ўрни яратилган;

17 та Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамда унинг 17 нафар етакчилари фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида 4 нафар, Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликдаги Беларус Республикасидаги Полотск Эвфросин номидаги Полотск давлат университетида 1 нафар ходимга таълим олиш имкониятлари яратилди.

Акциядорлик жамиятини меҳнат фаолияти юритаётган 2 410 нафар раҳбар ва ходимлари малакаси оширилди. Жумладан, Марказлашган ўқув курсларида 432 нафар, Ходимлар тайёрлаш марказида 120 нафар ҳамда филиалларда устоз-шогирд анъаналарига мувофиқ 1 747 нафар ходимлар учун машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, хорижий давлатларда 47 нафар раҳбар-ходимлар малакаси оширилди ва 64 нафари тажриба алмашиб қайтди.

Бундан ташқари, Акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан 29 нафар ходимларни Республика олий таълим муассасаларида махсус сиртқи таълим йўналиши бўйича таҳсил олишини таъминланди.

393 нафар ТДТУ ва ФДТУ талабалари дуал таълим тизими асосида Акциядорлик жамияти филиаллари тасарруфидаги юқори кучланишли подстанцияларда малакавий амалиёт ўтади.

Амалиёт давомида талабалар электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш жараёнлари, юқори кучланишли ускуналарнинг ишлаш принципи, трансформаторлар ва коммутация аппаратларининг тузилиши билан яқиндан танишди. Шунингдек, подстанцияда олиб борилаётган эксплуатация ишлари ҳамда техника хавфсизлиги қоидалари амалий тарзда тушунтириб берилди.

Ўқув жараёнларини ишлаб чиқариш билан узвий боғлаш мақсадида 52 нафар 2-4 босқич ТДТУ талабалари учун ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари “Озодлик” подстанцияси ҳамда “Ходимлар тайёрлаш маркази” базасида дарслар ўтказилди.

Ишлаб чиқаришга тез мослашувчи ва юқори кўрсаткичларга эга бўлган 8 нафар иқтидорли талаба доимий ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилди. Улар учун ҳақ тўланадиган стажировка тизими йўлга қўйилди.

ТДТУнинг 3 нафар профессор-ўқитувчилари “Ходимларни тайёрлаш маркази”даги ўқув жараёнларига жалб қилинди, 4 нафари Акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган “NR рақамли подстанция технологияси” бўйича амалий-назарий машғулотларда малака оширди.

2026 йилнинг якунига қадар Марказлашган ўқув курсларда 81 нафар, Ходимлар тайёрлаш марказида 140 нафар ва хорижий давлатларда 45 нафар ходимни малакаси оширилади ҳамда филиалларда устоз-шогирд анъаналарига мувофиқ 198 нафар ходимлар учун машғулотлар ўтказилади.

Шунингдек, Олий таълим муассасаларида Акциядорлик жамияти ҳисобидан 12 нафар ходим махсус сиртқи таълим йўналиши бўйича таҳсил олиши режалаштирилган. Бундан ташқари, дуал таълим тизими асосида Акциядорлик жамияти тасарруфидаги юқори кучланишли подстанцияларда 803 нафар талабалар малакавий амалиёт ўтайди ҳамда ўқув жараёнларини ишлаб чиқариш билан узвий боғлаш мақсадида 859 нафар 2-4 босқич ТДТУ талабалари учун ҳафтада икки марта Ходимлар тайёрлаш маркази базасида дарслар ўтказилади.

“Ёшларга оид давлат сиёсати” ижроси юзасидан жами 160та, шундан 105та маънавий-маърифий ва 55та спорт тадбирлари ўтказилган.

Касаба уюшмаси маблағларидан моддий кўмакка муҳтож, кам таъминланган, даволаниш зарурати мавжуд 160 нафар, Қурбон Ҳайит байрами арафасида жамиятда кўп йиллар самарали меҳнат қилган ва ҳозирда моддий кўмакка муҳтож бўлган 64 нафар кекса энергетика фахрийларига моддий кўмак берилди.

 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2026 йилда жами 25 000 туп кўчат экиш режалаштирилган. Баҳор мавсумида 15 210 туп кўчат экилиб (режа 15 000 туп), “Эко” платформасига киритилган, куз мавсумида яна 10 000 туп экиш учун кўчатларни харид қилиш бўйича шартномалар тузилган.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖда электр энергиясини узатиш, тизимларни эксплуатация қилиш ва ривожлантириш, “2026-2027 йиллар куз-қиш мавсуми”да барча ҳудуд ва тармоқлар учун ишончли ва узлуксиз электр таъминотини йўлга қўйиш ҳамда экологик тоза, қайта тикланувчи муқобил энергия манбалари ҳисобидан режаларни амалга ошириш бшйича ишлар давом эттирилади.

VII. ОАВ ҳамда жамоатчилик билан ишлаш, фаолиятнинг очиқлиги таъминлаш бўйича:

Жорий йилнинг 13 март санасида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, Халқ қабулхоналари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган ва унда мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан бир қатор вазифалар берилган эди.

Худди шу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг буйруғи ишлаб чиқилиб, Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш мониторингини юритиш бўйича доимий фаолият юритувчи ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ тасдиқланди. Унгача Ишларни юритиш бошқармаси таркибида бўлган йўналиш иш фаолияти Мурожаатлар билан ишлаш бўлими сифатида қайта ташкил этилиб, мутахассислар сони оширилди, улар зарур техник ва алоқа воситалари билан таъминланди.

Маълумот ўрнида: Акциядорлик жамияти фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида ЖАМОАТЧИЛИК КEНГАШИ таъсис этилди. Акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтда Жамоатчилик кенгашига бағишланган алоҳида рукн ташкил этилиб, кенгаш фаолияти ҳақидаги маълумортлар ҳамда Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг даврий ҳисоботлари эшитуви ҳамда кенгаш фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган мақола ва чиқишларнинг ёритиб борилиши йўлга қўйилган.

Ушбу ишларни амалга ошириш мақсадида  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фаолиятида Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш бўйича 2026 йил 23 апрель санасида 100-сонли БУЙРУҚ имзоланди. Буйруқ таркибида 5 та илова, масъул ходимларга тегишли топшириқ ҳамда вазифалар берилган. 

Шунингдек, акциядорлик жамияти Мувофиқлик тизими (Комплаенс) хизмати томонидан “ИЖТИМОИЙ СЎРОВ — "Ўзбекистон МЭТ" АЖ” деб номланган очиқлик сиёсати бўйича ижтимоий сўров ўтказиш махсус канали ташкил этилган бўлиб, ушбу платформа Акциядорлик жамиятининг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайтига интеграция қилинган.

Мазкур канали орқали Акциядорлик жамияти томонидан олиб борилаётган очиқлик ва шаффофлик сиёсатига оид масалалар, масалан, ўтказилаётган матбуот анжуманлари ва брифинглар, ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилаётган ҳисоботлар, коррупцияга қаш курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, бўш иш ўринларига ишга қабул қилиш ва ишчи-ходимларга хавфсиз меҳнат шароити яратилиши борасида амалга оширилаётган ишларни БАҲОЛАБ БОРИШ имконияти мавжуд.

Акциядорлик жамиятининг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, келиб тушган мурожаатларнинг барчасига билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда. Бундан ташқари, uzbekistonmet.uz веб-сайтида бўш иш ўринларига салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Онлайн резюме” ва “Онлайн маслаҳатчи” электрон дастурлари жорий қилинган.

Акциядорлик жамият расмий веб-сайтининг барқарор фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Веб-сайт 4 та тил-графика саҳифаларида (ўзбек тили кирилл ва ўзбек тили лотин графикаси, рус тили ва инглиз тилларида) юритилиб, унда 12 та рукн, 75 та нимрукн, 1 та Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги инфографика маълумотномаси мавжуд.

Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низомда келтирилган талаблар «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайтида ўз аксини топган бўлиб, uzbekistonmet.uz веб-сайтида мобил қурилмалар учун соддалаштирилган дизайн версияси, имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларга тезкор муносабат билдириш, ташрифлар статистикасини ўрганиш ва назорат қилиш, веб-сайт бўйича излаш имконини берувчи функциялар мавжуд.

«Ўзкомназорат» назорат инспекциясининг таклифлари инобатга олиниб, расмий uzbekistonmet.uz веб-сайт саҳифалари "Энг кўп бериладиган саволлар" номли рукн билан тўлдирилди. Янги нимрукнга жамоатчилик билан мулоқот учун яратилган электрон платформалар орқали энг кўп бериладиган саволлар ва уларнинг жавоблари жойлаштирилди.

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига биноан, Акциядорлик жамиятининг очиқлик ва шаффофлик сиёсатига оид талабларни такомиллаштириш мақсадида: Call марказ рақами — +998 (55) 500-5545, “Онлайн резюме” ва “Онлайн маслаҳатчи” электрон дастурлари жорий қилинган ва uzbekistonmet.uz веб-сайт билан интеграциялаштирилган.

Шунингдек, «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

Акциядорлик жамиятининг юридик манзили: Тошкент шаҳри, 100084, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй; Телефон: +998 71-236-6035 (Ахборот хизмати); Телефон: +998 55 500-5545 (Ишонч телефони - Call sentr,  9:00 дан 18:00 гача, тушлик 13:00 дан 14:00 гача); Телефон: +998 71-208-5622 (Бошқарув раиси ёрдамчиси); Девонхона: +998 71-236-6226 (Канцелярия, фақат расмий хатлар юзасидан); Фуқаролар мурожаатлари учун: +998 55-503-1392. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ фаолиятида коррупция ҳолатлари аниқланганда боғланиш учун махсус рақам: +998-71-208-5641.

Веб-саҳифа: https://www.uzbekistonmet.uz/
Telegram: http://t.me/uzmetaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/elektrtarmoq
Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz
Twitter: https://twitter.com/uzbekistonmet
Odnoklassniki: https://ok.ru/group/61026265792660
Utube: https://utube.uz/ru/users/7208
 

VIDEODARSLAR VA TEST-SINOV MASHG‘ULOTLARI: https://t.me/+Pz1qHR0W8mYzNmZi
Коррупцияга қарши курашиш: https://t.me/+qCweNscaSEhlNGM6
 

Веб-сайт архив саҳифалари (2019–2024 йиллар): https://arxiv.uzbekistonmet.uz/oz
 

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz;

Веб-саҳифа: uzbekistonmet.uz;

Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz

Ҳисобот Йиғма ахборот-таҳлили бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тайёрланди.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати