
ISO сертификатлари ташкилотларга жаҳон стандартларига мувофиқ ишлаш, маҳсулот ва хизматларнинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Маълумки, трансформация жараёнлари компаниянинг узоқ муддатли муваффақиятини ва рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Трансформация – бу фақат ўзгариш эмас, балки компаниянинг фаолияти ва ривожланиши учун стратегик зарурат ҳисобланади. “Ўзбекистон МЭТ” АЖда ҳам трансформация жараёнларини амалга ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

❗️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти қуйидаги мутахассисларни ишга таклиф этади: ⇒ 2026 йил 1 февраль ҳолатига жами 30 та бўш иш ўринлари мавжуд:

Бугун соат 22:04 да Қашқадарё вилоятида 35 кВ кучланишли Л-Кон-1 ҳамда Л-Кон-2 электр узатиш ҳаво тармоқлари фавқулодда ўчди.

Сариосиё туманида жойлашган, “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Шарғун» подстанциясида техник профилактика ишлари амалга оширилди.

Бугун соат 08:58 да Хоразм вилоятида 110 кВ кучланишли Л-Хазорасп-1 электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчди.

Бугун, 2026 йилнинг 2 февраль куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ кичик мажлислар залида Коррупцияга қарши бошқарув тизими (ИСО 37001) бўйича сертификатни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда «CERT International» ташкилотининг бош аудитори Алишер Акмалджанович Алимов иштирок этди.

Бугун соат 05:14 да Тошкент шаҳридаги 35 кВ кучланишли Л-4-Ю электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясида электр қурилмаларининг ишончли ва сифатли ишлашини таъминлаш мақсадида профилактика ишлари амалга оширилди.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ ходимларининг касбий билим-кўникмаларини ошириш, уларни хорижий тажриба билан таништириш ҳамда замонавий билим ва инновацион ёндашувларни ўзлаштириш мақсадида 2026 йил 12 январдан 31 январга қадар Акциядорлик жамиятнинг 30 нафар мутахассиси ҳамда Тошкент давлат Техника университетининг 4 нафар профессор-ўқитувчлариси учун Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан “Рақамли подстанцияларда ҳимоя ва бошқарув тизимларини ишга тушириш, созлаш ва техник хизмат кўрсатиш” мавзуси бўйича малака ошириш ўқув курслари ташкил этилди.

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан Энергетика вазирлигида 2023-2024 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида, тегишли жамиятлар мутахассис-вакилларидан тузилган штабга юборилганман.

Агар коррупцияга дуч келсангиз, қуйидаги алоқа манзилларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:

Тошкент шаҳрида Л-11-К электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги юқори кучланишли подстанцияларда тунги навбатчилик фаолияти давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳрида жойлашган «Астрономик» подстанциясидаги Т-2 трансформатори ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда таъмирга чиқарилди.

#Энерго_дайжест Ўзбекистонда электр энергиясининг суткалик истеъмоли бўйича янги рекорди қайд этилди

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 35/6 кВ кучланишли «Эшонгузар» подстанциясида техник профилактика ишлари амалга оширилди.

110 кВ кучланишли Л–СФЗ-1 ва Л–СФЗ-2 ҳаво электр узатиш тармоқларида ифлосланган изоляторларни аэродинамик изоляторларга алмаштириш жараёни амалга оширилмоқда.