Янгиликлар
2021 йил САРҲИСОБИ. 2-сонли: «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали — электр узатиш, технологик сарфни камайтириш, модернизация-реконструкция, созлаш-таъмирлаш ҳамда маданий-маърифий амалиётлар сарҳисоби
  • 07.01.2022
  • 389

«Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиалининг асосий вазифаси — электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналардан қабул қилиб, тақсимловчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига узатиш, шунингдек, бошқа давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари ҳамда магистрал электр тармоқлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишдан иборат.

 

2021 йил давомида «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиалида электр тармоғи хўжаликлари объектлари, яъни 500 кВ кучлаишли «Ўзбекистон», 220 кВли «Ўзгариш», «Фарғона», «Павулғон», «Сокин» ҳамда 110 кВ кучланишли «2А» подстанциялари, шу билан бирга, умумий узунлиги 591,322 километрни ташкил этган 110–500 кВли электр узатиш линияларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда подстанцияларда модернизация ишларини ташкил этиш каби кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7135

Жумладан, 2021 йил мобайнида филиал тармоқлари орқали 8818760,768 минг кВт•соат электр энергияси транспортировка қилинди. Электр энергиясини узатиш жараёнидаги технологик сарфи 151372,639 минг кВт•соатни ёки 1,72% ташкил қилди.

Электр энергиясини тежаш бўйича ташкилий тадбирлар режасига асосан 1604,221 минг кВт•соат иқтисод қилиниши кўзда тутилган бўлиб, амалда 2450,832 минг кВт•соат, яъни 152,7% электр энергияси иқтисод қилинди.

 

 

Подстанцияларнинг хўжалик эҳтиёжи учун истеъмол қилинадиган электр энергияси учун белгиланган режа 1025,000 минг кВт•соат бўлиб, амалда 569,587 минг кВт•соат истеъмол қилинди. Бунинг натижасида 455,413 минг кВт•соат иқтисод қилинди.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/9262

Шу ўринда бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш лозимки, электр қурилмаларни сифатли эксплуатация қилиш — олдимизга қўйилган муҳим вазифаларимиздан бири. 2021 йил мобайнида 110–500 кВли электр узатиш линияларининг 37,38 километр узунликка эга қисмида мукаммал таъмир ишлари бажарилди ва «Ўзэнергоинспекция» Фарғона ҳудудий бўлимидан назорат кўригидан ўтказилди. Бу, ўз навбатида, бу тасдиқланган режага нисбатан 100 фоизни ташкил этади. Жорий таъмирлаш ишлари электр узатиш линияларининг 62,77 километр узунликка эга қисмида бажарилиб, белгиланган режага нисбатан 100 фоизга бажарилди.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6740

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ маблағлари ҳисобидан харид қилинган замонавий ЛК-160/500 русумидаги полимерли изоляторлардан 85 донаси филиал таркибидаги 500 кВли электр узатиш линияларида ўрнатилиши ҳисобига маънан ҳамда жисмонан эскирган ПФ ва ПС русумидаги изоляторлар алмаштирилди. Бу орқали линияларда электр энергиясини ўтказишдаги мустаҳкамлик, электр таъминоти ишончлилиги оширилди. Шу билан бирга, 29 дона металл таянч устунларининг темир конструкциялари емирилишга қарши бўёқланди.

2021 йилда, шунингдек, подстанциялардаги 220, 110 ва 35 кВли ўчиргичларнинг 17 донаси мукаммал таъмирланди ва 98 дона ўчиргичларда жорий таъмир ишлари бажарилди.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/9547

Мавжуд ҳаво компрессорларининг 4 донаси мукаммал ва 8 донаси жорий таъмирланди. 12 дона автотрансформаторларда жорий таъмирлаш ишлари тасдиқланган режага кўра ташкил этилган ҳолда тўлиқ бажарилди.

Бино ва иншоотларни даврий таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш ва эстетик ҳолатини яхшилаш мақсадида, 220 кВли «Сокин» подстанцияси маъмурий биносининг эски эшик-ромлари ўрнига янги, замонавий металл-пластик эшик-ромлари ўрнатилиб, бино тўлиқ таъмирланди. Подстанция ҳудудига бетонли йўлаклар қуйилиб, бетон бордюрлар ўрнатилди, подстанция ходимлари учун ҳожатхона қурилиш ишлари якунланди.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5891

220 кВли «Повулғон», «Фарғона» ва «Ўзбекистон» подстанциялари ҳудудига ҳам бетонли йўлаклар қуйилиб, бетон бордюрлар ўрнатилди. Қўқон шаҳридаги автогараж биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилди, эстетик ҳолат яхшиланди.

 

Бундан ташқари, ўтган 2021 йилда ёшларни спорт ишларига жалб қилиш мақсадида, ишлаб чиқариш-таъмирлаш базаси ҳудудида мини футбол ва волейбол майдончалари ҳамда ечиниб-кийиниш ва душ хоналари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳозирда ушбу спорт майдонларида фарғоналик ёш энергетиклар турли спорт мусобақаларини ўтказмоқдалар.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6699

Эксплутация ишлари ва бошқа турдаги қурилиш-монтаж ишларни амалга оширишда автотранспорт воситалари ва механизмларнинг муносиб хизмати ҳам беқиёс. 2021 йилда филиал тасарруфидаги 21 дона махсус автотранспорт ва механизмлар таъмирланиб, жами 120,427 млн. сўмлик ишлар бажарилди.

 

Бир сўз билан айтганда, юқорида қайд этилган ишлар, филиалда фаолият юритаётган ходимларнинг самарали меҳнатлари ҳисобига амалга оширилмоқда. Ҳар томонлама етук, билимли мутахассисларни тайёрлаш, уларни мунтазам равишда малакаларини ошириб бориш, филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Малакали муҳандис-техник ходимларни тайёрлаш мақсадида, 2021 йилнинг январь-март ойлари мабайнида, Акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Нурафшон» санаториясида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва «Фарғона МЭТ» филиали мутахасислари томонидан ўқув семинар машғулотлари ташкил этилди.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7651

Ўқув семинарларда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ филиалларининг 92 нафар мутахассис-ходимлари иштирок этиб,  уларнинг малакалари оширилди. Малака ошириш давомида мутахассислар «Нурафшон» санаториясида ўз соғликларни ҳам тикладилар.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7922

Бундан ташқари, 2021 йил мобайнида ходимларнинг билим-савияларини аниқлаш ва уларни малакасини ошириш мақсадида 655 нафар ходимлар синовдан ўтказилди.

Жорий йилда филиалнинг барча объектларида аварияли ҳолатларни олдини олиш ва тезкор бартараф этиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган аварияга қарши 90 марта ва ёнғинга қарши 54 марта амалий машғулотлар ўтказилди.

Жорий йилда Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг буйруғига кўра ташкил этилган «Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги» тадбирлари натижаларига кўра «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси фахрли 1-ўринга муносиб деб топилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрь санасидаги 3284-сонли «Жаҳон банки иштирокида магистрал тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш инвест лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсади, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги 22 дона подстанцияларида амалга оширилаётган модернизация ва реконструкция ишлари доирасида, «Фарғона МЭТ» филиали таркибидаги энерготизимни ташкил қилувчи 220 кВли «Сокин», «Ўзгариш», «Фарғона» подстанцияларида ҳам маънан, ҳам жисмонан эскирган электр қурилмаларни замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилди.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6621

Жумладан, «Ўзгариш» подстанциясидаги АТ-1 200 МВАли автотрансформаторини ўрнига, 250 МВАли янги автотрансформатори ўрнатилиши билан бирга, релели ҳимоя панелларини янги замонавий микропроцессорли РХ шкафларига алмаштирилди. Шунингдек, 220 кВ, 110 кВли ҳаволи ўчиргичларини элегазли ўчиргичларга алмаштирилиб, режалаштирилган ишлар мукаммал бажарилди.

Бундан ташқари, 5 дона 220 кВли ва 4 дона 110 кВли ҳаволи ўчиргичлар элегазли ўчиргичларга, 15 дона 220 кВли ва 6 дона 110 кВли ток трансформаторлари, 12 дона 220 кВли ва 6 дона 110 кВли ОПНлар замонавий қурилмаларга алмаштирилди.

 

 

 

 «Фарғона» подстанциясидаги 125 МВАли АТ-2 автотрансформаторини ўрнига 200 МВАли автотрансформатори ўрнатилиши билан бирга релели ҳимоя панеллари янги замонавий микропроцессорли РХ шкафларига алмаштирилди. Стационар автоматик ўт ўчириш қурилмаси ишга туширилди ва 220 кВ, 110 кВли ҳаволи ўчиргичларини элегазли ўчиргичларга алмаштирилиб, режалаштирилган ишлар якунлланди. Шунингдек, 2 дона 220 кВли ва 5 дона 110 кВли ҳаволи ўчиргичларини элегазли ўчиргичларга алмаштирилди.

«Сокин» подстанциясида 2 дона 220 кВли ва 1 дона 110 кВли мойли ўчиргичлар элегазли ўчиргичларга, 18 дона 220 кВли ва 60 дона 110 кВли ток трансформаторлари,
6 дона 220 кВли ва 6 дона 110 кВли ОПНлар замонавий қурилмаларга алмаштирилди.

 

 

Шунингдек, «Фарғона» ва «Сокин» подстанцияларидаги оператив бошқарув пулти (ОПУ) биноси том қисми таъмирланиб, профнастил  қопламаси ўрнатилди.

Филиал таркибида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг меҳнати ўзгача қадрлидир. Уларга бўлган ҳурмат ва эътибор кўриниши сифатида ҳар йили байрам тадбирлари ўтказилиб келинади. 2021 йилда филиал касаба уюшмаси томонидан Самарқанд ва Бухоро шаҳридаги зиёратгоҳларга 5 кунлик саёҳат ташкил қилинди.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6991

Филиалда, 2021 йил давомида ҳам, ёшлар сиёсатига оид турли илмий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, вилоят миқёсидаги шундай тадбирларда ёш муҳандисларнинг фаол иштироки таъминланди.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8442

Бундан ташқари, 2021 йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб ошишини инобатга олган ҳолда, электр хўжаликларидаги бўш турган ҳудудлардан самарали фойдаланилиб, филиал таркибидаги 40,5 сотих мавжуд ер майдонларда ишлов берилиб, жами 4765 туп (помидор, карам, қалампир, булғор қалампири) кўчатлари ҳамда 49 кг картошка ва ловия каби экинлари экилди. Етиштирилган мева ва турли полиз маҳсулотлари филиал ходимларига тарқатилди.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/9130

Яна бир жиҳат алоҳида эътироф этиш лозимки, «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари Фарғона вилоятида ўтказилаётган турли маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиб, жамоатчиликка истеъмолчилик маданияти, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги мавзуларида тушунтириш ишлари олиб борилди ва олиб борилмоқда.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7088

2021 йил давомида эришилган ижобий натижалар самоқли бўлгани қаторида айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилди. Хусусан, электр энергиясини узатиш жараёнида, 5 маротаба подстанция электр қурилмаларида ва 3 маротаба электр узатиш линиясида фавқулотда ўчишлар қайд этилди. Барча фавқулотда ўчишлар “иккинчи даражали тўхталиш” сифатида белгиланди. Фавқулотда ўчишнинг сабаб омиллари тезкор аниқланди ва бартараф этилди. Будай носозликлар такрорланмаслиги учун зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.

«Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси 2021 йилда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида, «2021 йилда бажариладиган тадбирлар ва ишлар режаси» ишлаб чиқилиб ва шу режа асосида ишлар ташкил қилиб борилди.

 

 

Филиал ишчи-ходимларининг асосий иш вазифаси, ташаббуслари-ю саъй-ҳаракатларининг замирида — электр энергетика тармоғининг барқарор иш фаолиятига муносиб ҳисса қўшиш, соҳани ривожлантириш, соғлом ва беталофат иш муҳитини яратиш, халқимизнинг фаровон ҳаёти ва мамлакатимиз тараққиёти йўлида хизмат қилишдек олий мақсадлар мужассам.

 

Ғайратжон Аширалиевич Шерматов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали директори

 

 

 

>