Лойиҳалар
Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси тўғрисида МАЪЛУМОТ
  • 20.05.2022
  • 512

Лойиҳа номи: Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси.

Лойиҳанинг қиймати: 1,2 млрд АҚШ доллари.

Ишлаб чиқариш қуввати: Йиллик 12,3 млрд. кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқариш.

Инвесторлар: “EDF” (Фрaнция) – “Nebras” (Қатар) – “Sojitz” (Япония) – “Kyuden International Corporation” (Япония)

Жойлашган манзили: Лойиҳа Сирдарё вилояти, Боёвут тумани ва Ширин шаҳри.

Лойиҳа ишга тушиш вақти: 2024 йил май ойи.

Ягона электр энергетика тизимига уланиш: “ACWA Power Sirdarya” МЧЖ ХК томонидан Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида қурилаётган ОТҚ — очиқ тақсимлаш қурилмасига уланади.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ мажбуриятлари:

- “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириш;

- Лойиҳа компаниясига 25 йил давомида табиий газ ва техник сув етказиб бериш

- 24 млн. АҚШ доллари миқдорида 25 йилга банк кафолатини тақдим қилиш;

- электр станция уланадиган ОТҚдан 500 кВ кучланишли “Ҳалқа” постанциясигача 500 кВ кучланишли, тахминан 100 км узунликдаги ҳаво тармоғини қуриш (Жаҳон банки томонидан молиялаштирилади).

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>