Лойиҳалар
Бухоро вилоятида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси ҳақида
  • 20.06.2023
  • 296

2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти ПҚ–57-сонли қарорининг 2- ва 4-бандлари ижросини таъминлаш бўйича, яъни  қарорнинг 1-сонли иловаси 8-бандига мувофиқ Бухоро вилоятида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси амалга оширилади.

Бухоро вилоятида қиймати 400 млн АҚШ долларида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида China Gezhoba Group (Хитой Халқ Республикаси) компанияси билан шартнома тузилган.

Фотоэлектр станциясини қуриш учун Бухоро вилояти Коровулбозор туманида 900 гектар ер майдони ажратилган.

Лойиҳа доирасида “Турон” учириб ёкиш пункти 220 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмалари ҳудудида 3 дона 220 кВли ячейкалар ўрнатилиши белгиланган.

Ишлаб чиқарилган электр энергияни ягона энергетика тизимига улаш (узатиш) учун 3 дона узунлиги 36 км бўлган 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан қурилиши бўйича тегишли молиялаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Биринчи навбатда, яъни 2023 йил декабрь ойигача лойиҳанинг 200 МВт қуввати ишга туширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида тармоққа 42 млн. кВт•соат электр энергия етказиб берилади.

Лойиҳанинг тўлиқ ишлари 2024 йил декабрь ойида тугалланиши кўзда тутилган.

“Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>