
✍️ Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, у орқали интернет фойдаланувчилари, яъни истеъмолчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига эга. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилади.
❗️ Эътиборингизга 2026 йил 1 чорак давомида Ахборот хизмати томонидан қайд этилган электрон мурожаатлар ва уларга берилган жавоблар ҳаволасини тақдим этамиз:
20.01.2026 — РАСМИЙ ИЗОҲ: “Акциядорлик жамияти томонидан 220 кВ кучланишли Л-2-К-1 электр узатиш тармоғи юзасидан қайд этилган барча мурожаатларга тегишли тартибда жавоб берилган”
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8072
https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/8072
02.02.2026 — Мурожаатчи: «Лекин менга юқорида кўрсатиб ўтилган пул мукофотини берилмаган...»
https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/8253
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8253
05.02.2026 — РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Муҳофаза майдонидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги тушунтиришлар ер майдонига бўлган ҳуқуқини белгилаш кучига эга эмас
https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/8226
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8226
01.02.2026 — Мурожаатчи: «Мўйноқ тумани Инсон ижтимоий хизматлар маркази қуёш панелига буюртма бермоқчи…»
https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/8310
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8310
18.02.2026 — Мурожаатчи: «Қуёш панели ўрнатганмиз. «Электросет»дан қўнғироқ қилиб, 2-3 кун ичида ўтишади ходимлар, деб айтишди. Лекин ҳеч ким келмади...»
https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/8309
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8309
24.03.2026 — Мурожаатчи: «Бинони коммуникация тармоқларига улаш босқичи келган. Лойиҳани электр энергияси билан таъминлаш учун 9500 кВт∙соат энергия талаб қилинади...»
https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/8478
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8478
⚠️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали Жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган таҳлилий мақола, расмий баёнот, ўтказилган матбуот анжуманлари ва брифингларда сўралган саволларга жавоблар, хабар ва маълумотларни ҳисобот жадвали шаклидаги иловалар орқали ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб борилмоқда.
❗️ Шунингдек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ЯГОНА ТEЛEФОН 71/236-60-35 (матбуот котиби), бундан ташқари, ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати учун махсус телефон рақами +998 71-208-56-46 ҳамда Девонхона (канселярия) 71/236-6226 рақамлари фаолият кўрсатмоқда. 2021 йилдан Салл сентрй рақами +998 (55) 500-5545 рақамининг иш фаолияти uzbekistonmet.uz веб-сайти билан интеграциялаштирилган.
Акциядорлик жамият расмий веб-сайтининг барқарор фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Веб-сайт 4 та тил-графика саҳифаларида (ўзбек тили кирилл ва ўзбек тили лотин графикаси, рус тили ва инглиз тилларида) юритилиб, унда 11 та рукн, 71 та нимрукн, 1 та Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги ҳудудий филиаллар ҳақида батафсил маълумотлар жойлаштирилган инфографика маълумотномаси мавжуд.
✍️ У.П. Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби ― ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати