
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан 2025 йилда бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот маълумотномаси.

Айни пайтда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти кичик мажлислар залида Акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 2025 йил учун тасдиқланган Жамоа шартномасида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда 2026–2028 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасини тасдиқлашга оид муҳокамалар видеоконференцияси бўлиб ўтмоқда.

❗️ Ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчилар ҳамда тадбиркорлар диққатига!

Бугун соат 07:42 да Тошкент шаҳрида жойлашган «Ботаника» подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли Л-Астрономик электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.

2025 йилда 45 381 нафар жисмоний шахс электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 209 млрд 201 млн сўм давлат буджетидан субсидия олди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати Акциядорлик жамиятининг 2025 йилги фаолияти юзасидан эълон қилган «ЙИЛ САРҲИСОБИ» рукни остида ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган ҳисобот-маълумотномалар давом этаётганини маълум қилади.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти тасарруфидаги юқори кучланишли электр узатиш тармоғида кундузги профилактика ишлари фаолияти давом эттирилмоқда. Мисол учун, Бойсун туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Олмазор» подстанцияси назорат кўриги ўтказилди. Кўрик давомида аниқланган нуқсон ва камчиликлар жойида бартараф этилди.

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари Подстанциялар хизмати Чортоқ устачилик бўлаги мутахассислари томонидан Чортоқ туманида жойлашган 110/6 кВ кучланишли «Қорабоғ-2» подстанциясида режа асосида муҳим профилактика ва синов ишлари амалга оширилди.

Қадрли uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтимиз обуначилари, ҳурматли истеъмолчилар! Ахборот хизмати эътиборингизга навбатдаги ҳисоботини — 2026 йилнинг январь ойи давомида магистраль тармоқлари эксплуатациясига оид эълон қилинган маълумотномалар ва тезкор хабарлар ҳаволасини тақдим этмоқда.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида Зангиота туманида жойлашган, “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 35/6 кВ кучланишли «Туркистон» подстанциясида техник профилактика ишлари амалга оширилди.

ISO сертификатлари ташкилотларга жаҳон стандартларига мувофиқ ишлаш, маҳсулот ва хизматларнинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Маълумки, трансформация жараёнлари компаниянинг узоқ муддатли муваффақиятини ва рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Трансформация – бу фақат ўзгариш эмас, балки компаниянинг фаолияти ва ривожланиши учун стратегик зарурат ҳисобланади. “Ўзбекистон МЭТ” АЖда ҳам трансформация жараёнларини амалга ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

❗️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти қуйидаги мутахассисларни ишга таклиф этади: ⇒ 2026 йил 1 февраль ҳолатига жами 30 та бўш иш ўринлари мавжуд:

Бугун соат 22:04 да Қашқадарё вилоятида 35 кВ кучланишли Л-Кон-1 ҳамда Л-Кон-2 электр узатиш ҳаво тармоқлари фавқулодда ўчди.

Сариосиё туманида жойлашган, “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Шарғун» подстанциясида техник профилактика ишлари амалга оширилди.

Бугун соат 08:58 да Хоразм вилоятида 110 кВ кучланишли Л-Хазорасп-1 электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчди.

Бугун, 2026 йилнинг 2 февраль куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ кичик мажлислар залида Коррупцияга қарши бошқарув тизими (ИСО 37001) бўйича сертификатни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда «CERT International» ташкилотининг бош аудитори Алишер Акмалджанович Алимов иштирок этди.

Бугун соат 05:14 да Тошкент шаҳридаги 35 кВ кучланишли Л-4-Ю электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.