2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
РАСМИЙ ИЗОҲ: 110/35/10 кВ кучланишли “Қизғалдоқ” подстанцияси ҳамда «Боғзор-1» ва «Боғзор-2» электр узатиш тармоқларида амалга оширилаётган ишлар хусусида
  • 21.08.2025
  • 51

Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Кўк сарой” МФЙ ҳудудидаги истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлайдиган 35/10 кВ кучланишли “Боғзор” подстанцияси 1976 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, мазкур энергетика объектини электр энергияси билан таъминловчи 35 кВ кучланишли «Боғзор-1» ва «Боғзор-2»  электр узатиш тармоқлари — 110/35/6 кВ кучланишли “Соғбон” подстанциясидан чиқувчи линия ҳисобланади.

 «Боғзор-1» ва «Боғзор-2» электр узатиш тармоқлари ҳамда “Боғзор” подстанцияси Вазирлар Маҳкамасининг 844-сон қарорига асосан 2025 йил 1 июнь санасидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти, «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали балансига қабул қилинган.

«Сағбон» подстанцияси 2025 йил бошидан буён модернизация ва реконструкция қилинаётганлиги сабабли, 2 та линия ҳам вақтинча подстанциянинг битта — Т-2 трансформаторига уланиб қолган. «Боғзор-1» ва «Боғзор-2» электр узатиш тармоқлари узоқ йиллардан буён эксплуатацияда эканлиги ва теник-муҳандислик талабларига нисбатан эскирганлиги (фойдаланиш муддатини ўтаб бўлганлиги) сабабли жорий йил бошидан ушбу тармоқда бир неча бор қисқа туташувлар содир бўлиши натижасида ушбу тармоққа уланган истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар бўлган.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудда аҳоли ва ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар (истеъмолчилар сони) кескин кўпайгани туфайли электр энергияси истеъмол ҳажми ошиб борган. Айнан шу муаммони ижобий ҳал этиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ буюртмасига биноан 110/35/10 кВ кучланишли “Қизғалдоқ” подстанциясида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган.

Жумладан, 110/35/10 кВ кучланишли “Қизғалдоқ” подстанциясидаги Т-1 трансформатор КРУ-35 кВ секцияларида созлаш ишлари ниҳоясига етгани сабабли 2025 йил 13-14 август кунлари ҳудуддаги истеъмолчилар огоҳлантирган ҳолда (“Тошкент тумани ҲЭТ” корхонаси томонидан) “Боғзор-1” ҳаво тармоғининг (7-12 таянч устунлари оралиқлари) 5 та пролети 220/110/10 кВ кучланишли «Келес» подстанциясининг 110 кВли тақсимлаш қурилмасидан чиқаётган «Л-Навои-1» линиясига улаш учун 110 кВ ҳаво тармоғи габаритига ўтказилди. Маълумот ўрнида: жорий йил 14 август куни Боғзор-2 ҳаво тармоғига кучланиш берилди.

Шунингдек, 2025 йил 14 август кугни 110/35/10 кВ кучланишли «Қизғалдоқ» подстанцияси “Буюртмачи»си ҳамда тегишли ташкилотлар (МДМ, МДМБ ОДС, “Тошкент МЭТ” ва “Тошкент шаҳар МЭТ” филималлари ҳамда  Тошкент вилояти ҳудудий электр тармоқлари филиали) диспетчерлар билан биргаликда тасдиқланган бирламчи қўшиш режасига асосан 24:00 да кучланиш остига қўйилди ва ушбу санадан бошлаб истеъмолчилар электр энергияси билан таъминланган.

“Қизғалдоқ” подстанциясидаги Т-2 трансформатори ва “Боғзор-2” ҳаво тармоқларини ҳамда 110 кВли «Навои-2» ҳаво тармоғи орқали уланиши учун ҳозирда улаш чизмаси (пусковая схема) ва улаш режаси (Пускавая программа) тегишли ташкилот ва тизим диспетчерлар билан келишиш учун белгиланган тартибда тегишли талабномалар киритилган.

Улаш чизмаси ва режаси келишилгандан сўнг, ушбу ҳудуддаги истеъмолчилар огоҳлантирилиб “Боғзор” подстанциясини Т-2 трансформатори тўлиқ 110/35/10 кВ кучланишли «Қизғалдоқ» подстанциясига уланади.

2025 йил 21 август куни соат 08:00да “Боғзор” подстанциясининг 1-секциясига уланган 10 кВли «Меҳнат-1» фидерида қисқа туташув бўлиши натижасида маълум муддат 1-секцияга уланган истеъмолчиларда электр таъминотида дан ўчиш бўлган. Соат 11:30 да тармоққа кучланиш берилган.

Амалга оширилаётган ишлар мазкур ҳудуддаги электр истеъмол ҳажмининг ошишига мувофиқ тарзда йиллар давомида ҳал этилмаган муаммоларни бартараф этиш ва 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида амалга оширилаёганини маълум қиламиз.

✍️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Тизим хизматлари бош бошқармаси

Мавзуга алоқадор хабар ва эълонлар ҳақида маълумотлар (ҳаволалар):

 

20.08.2025 — Электр таъминотидаги узилишлар тўғрисида

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/7048

 

18.08.2025 — 35/10 кВ кучланишли «Бинокор» подстанцияси истеъмолчилари Л-Келес-35 кВ электр узатиш тармоғи («Сокин» подстанцияси) орқали таминланди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/7000

 

16.08.2025 — Электр энергияси таъминотида навбатма-навбат 2 соатлик узилишлар кузатилмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/7020

 

09.08.2025 — Диққат! Тошкент туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчиларининг электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/6964

 

24.07.2025 — Тошкент вилоятининг айрим исътемолчилари (27 МВт) тармоқдан узилган бўлиб, уларни таъминловчи линияларга кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/6862

 

23.07.2025 — Электр тармоқларнинг ўтказувчанлик қобилиятидан ортиқроқ юкламага дуч келиши ва тизимда реактив қувватни меъёрда ушлаш масаласи ҳақида

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/6853

 

23.07.2025 — Тошкент шаҳринини таъминловчи 220 кВ кучланишли электр тармоқлари дрон-тепловизор кўригидан ўтказилди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/6849

 

22.07.2025 — ТОШКEНТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ: Тошкент туманининг баъзи ҳудудлари электр таъминотида узилишлар кузатилади

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/6846

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati