2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Марказий Осиё электр энергетика мувофиқлаштирувчи кенгашининг 44-йиғилиши ўтказилди

Марказий Осиё давлатлари ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб, минтақавий барқарорлик ва иқтисодий ривожланиш учун муҳим омилга айланмоқда.

  • 06.09.2025
  • 325
Хўжалик хизмати ходимлари учун ҳамкорликдаги ёнғинга қарши амалий машғулотлар ўтказилди

“Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2025 йил 3 январдаги 2-сонли буйруғи ҳамда Филиал бош муҳандиси томонидан тасқдиқланган иш режаси асосида 2025 йил 5 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси 42-уйда жойлашган 4 ва 7 қаватли биносида филиал маъсул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар ФВБ инспектор Ж.Хўжамбердиев билан ҳамкорликда ёнғинга қарши амалий машғулотлар ўтказилди.

  • 05.09.2025
  • 235
Чўлпон-Отада Марказий Осиё энергетикларининг ишчи тартибдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Марказий Осиёда энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Қирғиз Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрида минтақадаги электр энергетика ташкилотлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтаётган ишчи тартибдаги йиғилиш ҳам бу борада муҳим аҳамиятга эга.

  • 05.09.2025
  • 198
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 110/10 кВ кучланишли «Узумзор» подстанциясидаги 10 кВ «Беруний» ҳамда «Қирчин» қурилмаларини жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

  • 05.09.2025
  • 233
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Килдон» подстанциясида таъмирлаш ишлари амалга оширилди

«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари тимонидан 35/10 кВ кучланишли «Килдон» подстанциясида бир қатор техник ишлари олиб борилди.

  • 05.09.2025
  • 230
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли электр тармоқларида изолятор ва симларни алмаштириш ишлари давом эттирилмоқда

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 110/10 кВ кучланишли «Саноатчи» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли «Боғишамол» электр узатиш ҳаво тармоғининг 64-, 65-, 66-, 67-таянчларидаги эскирган изоляторларини алмаштириш ишлари бажарилди.

  • 05.09.2025
  • 232
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 35 кВ кучланишли «Ингичка-1» ҳаво электр узатиш линиясида таъмирлаш ишлари бажарилди

Аҳоли ва истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб беришни таъминлаш мақсадида 35 кВ кучланишли «Ингечка-1» ҳаво электр узатиш линиясида кенг кўламли таъмирлаш ва янгилаш ишлари олиб борилди.

  • 05.09.2025
  • 280
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: 35–110 ва 220 кВ кучланишли подстанцияларда электр қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда

«Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 10/10 кВ кучланишли «Анна» подстанциясида куч трансформаторида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, мутахассислар куч трансформаторини тозалаш ва электр қурилмаларини созлаш амалиётлари билан банд.

  • 04.09.2025
  • 224
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Хоразм» подстанциясида 110 кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилмасида 25 кунлик жорий таъмирлаш ишлари бошланди

«Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан таъмирлаш ишлари доирасида электр қурилмаларини ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  • 04.09.2025
  • 313
Айни пайтда Чолпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё энергетикларининг ишчи тартибдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Қирғиз Республикасининг «Миллий электр тармоқлари» компанияси мезбонлик қилаётган мазкур тадбирда 2025/2026 йил куз-қиш мавсумида Марказий Осиё электр энергетика ҳалқа тизимида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш учун зарур амалиётлар, каскадли ўчишларнинг олдини олиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини электр энергетика тармоғига улаш ва уларни тўғри эксплуатация қилиш, шунингдек, 2025 йил вегетация даври якунлари, 2026 йил вегетация даврида сув ресурсларини гидроиншоотлар орқали оқилона бошқариш, яъни минтақада сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинмоқда.

  • 04.09.2025
  • 288
Яшил водород қандай ишлаб чиқарилади

Оддий сувни оламиз. Унда водород ва кислород мавжуд. ⚡️ Ундан электр токи ўтказамиз — бу жараён электролиз деб аталади.

  • 04.09.2025
  • 652
БУХОРО ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли «Қоракўл» подстанциясидаги Р-526 реакторининг «А» ва «С» фазаларида мукаммал таъмирлаш ишлари якунланди

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

  • 04.09.2025
  • 204
АВВАЛГИ ВА КEЙИНГИ ҲОЛАТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанцияси (Сирдарё вилояти)

110/35/10 кВ кучланишни «Наврўз» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилди. Ушбу ишлар подстанциянинг ишончли ва хавфсиз фаолиятини таъминлаш ҳамда унинг ташқи кўринишини замон талабларига мослаштиришга қаратилди.

  • 03.09.2025
  • 288
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 2025-2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда

2025-2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан олиб борилаётган навбатдаги таъмирлаш ишлари Поп туманидаги 110/10 кВ кучланишли «Узумзор» подстанциясида давом эттирилди.

  • 03.09.2025
  • 269
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 2025-2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

⚡️ «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 110/35/10 кВ кучланишли «Челак» подстанциясидаги В-Эшмоқсоқ мойли ўчиргичи таъмирланиб, мой

  • 03.09.2025
  • 258
АХБОРОТ ХИЗМАТИ ҲИСОБОТИ: Веб-сайт саҳифаларида 120 дан зиёд магистрал тармоқлари эксплуатацияси оид маълумотнома ҳамда тезкор хабарлар эълон қилинди (2025 йилнинг август ойи)

Қадрли uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтимиз обуначилари, ҳурматли истеъмолчилар! Ахборот хизмати эътиборингизга навбатдаги ҳисоботини — 2025 йилнинг август ойи давомида магистрал тармоқлари эксплуатациясига оид эълон қилинган маълумотномалар ва тезкор хабарлар ҳаволасини тақдим этмоқда.

  • 03.09.2025
  • 336
Диққат, эълон!

Эртага: 2025 йил 4 сентябрь куни, 110/35/10 кВ кучланишли «Қизғалдоқ» подстанциясини ишга тушурилиши муносабати билан, 35 кВ Л-Боғзор-2 электр узатиш тармоғини ушбу подстанцияга улаш вақтида Тошкент туманининг айрим истеъмолчиларида узилишлар кузатилиши мумкин.

  • 03.09.2025
  • 260
Диққат, эълон! 2025 йил 4 сентябрь куни Сурхондарё вилояти, Узун туманида таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилади

2025–2026 йил куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш, электр ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Сурхондарё МЭТ” филиали томонидан 35/10 кВ кучланишли «Қоратоғ» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

  • 02.09.2025
  • 263
Ўзбекистонда яшил водород ишлаб чиқариш лойиҳаси

2025 йил май ойида Ўзбекистон Энергетика вазири Журабек Мирзамаҳмудов Марказий Осиёда биринчи бўлиб саноат миқёсида яшил водород ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилганлигини эълон қилди.

  • 02.09.2025
  • 625
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Синов» подстанцияда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилди

«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан Пскент туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Синов» подстанциясидаги электр қурилмалари тепловизор кўригидан ўтказилди. Назорат кўриги давомида аниқланган Т-1 трансформаторда қизиш аломатларини бартараф этиш мақсадида трансформаторнинг 35 кВ электр қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

  • 02.09.2025
  • 244