2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда

"Наманган магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 110/6 кВ кучланишли «Шўро» подстанциясида Т-2 6 кВ 2-шиналар тизимида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

  • 02.09.2025
  • 218
Мустақиллик – бетакрор ва беқиёс қадрият

Ватан учун, миллат учун, халқ учун! Тарихий саналар миллатлар тақдири ва авлодлар хотирасида абадий сақланадиган улуғ қимматлардир. Шулар қаторида, мустақиллик халқимиз учун муқаддас, бетакрор ва беқиёс қадрият сифатида жонажон Ватанимиз тарихида алоҳида ўрин эгаллайди. Бу байрам ҳар йили юртимизда юксак ғурур ва ифтихор, қувонч ва шукроналик туйғулари билан нишонланади.

  • 31.08.2025
  • 237
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Хонимлар ва жаноблар! Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни, хориждаги ватандошларимизни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик шонли санаси билан чин қалбимдан табриклайман.

  • 30.08.2025
  • 275
БАЙРАМ ТАДБИРИ: "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!"

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллик шодёнасига аталган байрам тадбири «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппаратида катта мажлислар залида бўлиб ўтмоқда. Байрам тадбири Ўзбекистон Республикаси Мадҳиясини куйлаш билан бошланди.

  • 29.08.2025
  • 282
БАЙРАМ ТАБРИГИ: Д.А.Исақулов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

Ватан учун, миллат учун, халқ учун! Муҳтарам юртдошлар, ҳурматли ҳамкасблар! Бугун кўпмиллатли халқимиз жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллик қутлуғ байрамини қалбда қувонч ва шукроналик туйғулари ила нишонламоқда.

  • 29.08.2025
  • 355
ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ: Жорий йил бошидан буён қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 7 млрд кВт⋅соатга етди

Бугун, 28 август ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 7 млрд кВт⋅соатни ташкил қилди.

  • 29.08.2025
  • 240
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Истеъмол ҳажми ошган пайтда тунги кўриклар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан 35-500 кВ кучланишли подстанцияларда навбатдан ташқари кўрик ишлари бажарилмоқда.

  • 29.08.2025
  • 254
Юқори кучланишли подстанцияларда модернизация-реконструкция ишлари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансидаги энергетика объектларида 2025/2026 йил куз-қиш мавсимига тайёргарлик — модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ҳамда таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда.

  • 29.08.2025
  • 322
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Навбатчилик иш режимида (тунги навбатчилик) таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда

2025-2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220 /110 /35 /6 кВ «Қарши» подстанциясининг В-Л- жанубий-2 35 кВ қурилмасида модернизация лойиҳаси бўйича янги панелга кўчириш учун вақтинчалик заҳира ячекасига ўтказиш ишлари амалга оширилди.

  • 29.08.2025
  • 321
Oрол денгизи: экологик фалокат оқибатларини енгиллаштириш йўллари

2025 йил 8 август куни БМТ форумида Ўзбекистон Экология вазири Oрол денгизи атрофида вужудга келган жуда оғир вазият ҳақида маъруза қилди. Бу инқироз деярли бир миллион кишининг ҳаётига таҳдид солмоқда, ўтган йили эса деярли 40% қишлоқ хўжалиги eрлари қурғоқчиликдан зарар кўрди.

  • 29.08.2025
  • 757
https://xt-xarid.uz/ МАХСУС АХБОРОТ ПОРТАЛИДА «ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ЭЪЛОНЛАРИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

❗️ Ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчилар ҳамда тадбиркорлар диққатига!

  • 29.08.2025
  • 694
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 2025-2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда

2025-2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан олиб борилаётган навбатдаги таъмирлаш ишлари Поп туманидаги 110/10 кВ кучланишли «Узумзор» подстанциясида давом эттирилди.

  • 29.08.2025
  • 336
Соғлом турмуш тарзи фаровон ҳаёт асоси

Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрамини кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида юртимиз бўйлаб турли хил кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Шу муносабати билан 28 август куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали ишчи-ходимлари ўртасида ҳам спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

  • 29.08.2025
  • 392
ХАБАРНОМА: Масъуллар томонидан кабель тармоқларини таъмирлаш-тиклаш ишлари тўлиқ якунлангач, юқори кучланишли подстанция орқали тақсимловчи тармоқларга навбат билан кучланиш берилади (берилмоқда)

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 2025 йилнинг 27 август куни соат 14:35 да «Келес» подстанциясидаги 10 кВ кучланишли 1- ва 2-секция шиналари тизимида «ерланиш» (земля) пайдо бўлиб, Хусункор-2-10 кВ ва Меҳнат-2 МТЗ фидерлари автоматик ҳимоя тизимидан ўчган, носозлик жойини аниқлаш учун диспетчерлик маркази буйруғи билан қолган 10 та фидер ҳам ўчирилган эди.

  • 28.08.2025
  • 304
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 35/6 кВ кучланишли «Регистон» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди

«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонида 35/6 кВ кучланишли «Регистон» подстанциясида трансформаторнинг (Т-2) юқори кучланиш тарафидаги ВТ-2-6 ва ВТ-2-35 ҳамда тақсимловчи ТС-2-6 қурилмаларида жорий таъмирлаш ва релели шимоя тизимини текшириш ишлари олиб борилди.

  • 28.08.2025
  • 285
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Бўка-1» подстанциясида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда

Бўка туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Бўка-1» подстанциясида ёпиқ тақсимловчи қурилмасида 10 кВ ячекасидаги электр қурилмасида (1569-сонли топшириқнома асосида) асосида ишлари олиб борилди.

  • 28.08.2025
  • 301
АВВАЛГИ ВА КEЙИНГИ ҲОЛАТИ: 35/10 кВ кучланишли «Паркент» подстанцияси (Тошкент вилояти)

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 километр узунликдаги электр узатиш линиялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига ўтказилди.

  • 28.08.2025
  • 292
ХАБАРНОМА: 10 кВ кучланишли кабель тармоғи шикастланиши натижасида ўчиш содир бўлган

Жорий йилнинг 27 август куни соат 14:35 да «Келес» подстанциясидаги 10 кВ кучланишли 1- ва 2-секция шиналари тизимида «ерланиш» (земля) пайдо бўлган. Шу вақтда фидер Хусункор-2-10 кВ ва фидер Меҳнат-2 МТЗ автоматик ҳимоя тизимидан ўчган. Диспетчер буйруғи билан қолган 10 та фидер ҳам ўчирилган.

  • 27.08.2025
  • 284