
«Ўзбекистон» радиоканалининг FM.103.1 тўлқинларида эфирга узатилган «Жараён» дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти босқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби У.П. Урунов томонидан Андижон вилоятида амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берилди.

Ҳурматли юртдошлар ва азиз ота-оналар! Болалар ва ўсмирлар подстанциялар атрофи, трансформатор пунктлари яқини ва юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари "муҳофаза майдони"да ўйнаши ва варрак учириши оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Электр қурилмалари, хусусан подстанциялар ва юқори кучланишли электр тармоқлари атрофи ўта хавфли ҳудуд ҳисобланади. Болалар ва ўсмирларнинг бундай жойларда ўйнаши оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан Ховос туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Даврон» подстанциясида навбатдаги режали жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

"Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 110/35/10 кВ кучланишли «Чимбой» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

Самарқанд вилоятида жойлашган 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Чўпон-Ота» подстанцияси ҳудудида зилзила содир бўлган ҳолатда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш бўйича тактик-ўқув машғулотлар ташкил этилди.

2026 йил 12 март (пайшанба) куни соат 15:00да «Energo-IT» филиали қуйидаги бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказади:

«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Ахборот» информацион дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти босқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби У.П. Урунов Андижон вилоятида амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берди.

Ассалому алайкум, муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларим! Сизларни, бутун Ўзбекистон аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Инсон ҳаётини, жамият тараққиётини хотин-қизларсиз, уларнинг эзгу фазилатларисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Аввал хабар берганимиздек, бугун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг барча филиалларида 8 март — “Хотин-қизлар халқаро куни” байрами муносабати билан муҳтарама ҳамкасбларимизни табриклаш тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Марказий бошқарув аппаритида ташкил этилган бу сафарги тадбирга “Дўстлар клуби” ижодкорлари ҳам ташриф буюришди.


Бугун, 2026 йил 6 март санасида, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати биносида иш соатларининг бошланиши жамоамиз аёлларни тантанали кутиб олиш билан бошланди.

“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 500/220/10 кВ кучланишли «Сўғдиёна» подстанцияси ҳудудида зилзила содир бўлган ҳолатда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш бўйича тактик-ўқув машғулотлар ташкил этилди.

Мазкур ишлар электр ускуналарининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, ёнғин хавфининг олдини олиш ҳамда подстанция ҳудудининг эстетик ҳолатини яхшилаш мақсадида амалга оширилди.


Ангрен шаҳрида жойлашган, “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/6 кВ кучланишли «Ҳақиқат» подстанциясида жорий таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилди.

❗️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти қуйидаги мутахассисларни ишга таклиф этади: ⇒ 2026 йил 1 март ҳолатига жами 26 та бўш иш ўринлари мавжуд:

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 35/6 кВ кучланишли «НС-6» подстанциясида режали жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан мазкур энергетика объектининг Т-1 трансформатори, шунингдек СШ-6-1 ва ТН-6-1 қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Иш жараёнида ускуналарнинг техник ҳолати тўлиқ кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 51-сонли топшириқномага асосан 220/110/10 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясидаги куч трансформаторида техник профилактика — қизиш ҳолатини бартараф этиш ишлари амалга оширилди.