
Ўзбекистон 2030 йилга қадар электр энергияси ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 54 фоизга етказишни мақсад қилган.

Ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш учун бир марталик 1 млн сўмдан моддий ёрдам ажратиш режалаштирилмоқда. Маблағ 30 ноябрга қадар ижтимоий карта ёки банк карталарига ўтказилади.

"Андижон магистрал электр тармоқлари" филиалида куз-қиш мавсумида электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш, юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларнинг ишончли ишлашини йўлга қўйиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тизимли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2026-2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, жорий йилда амалга оширилган ишлар ҳамда мавсум давомида бажарилиши режалаштирилган вазифалар ҳақида маълумот берилди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан ўтказилган матбуот анжумани ҳақида

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳар йилгидек авария сабабли йирик подстанция ёки магистрал линия ишдан чиққан ҳолатларда тизим барқарорлигини таъминлаш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилганини маълум қилди.

2026/2027 йил куз-қиш мавсуми олдидан 23,5 минг км дан ортиқ электр тармоғи таъмирланди, бориш қийин бўлган ҳудудлардаги тармоқлар дрон ёрдамида текширилди

35 йил давомида мамлакатимиз ҳаётида катта ўзгаришлар юз берди. Ҳудудларнинг қиёфаси ўзгариб, одамлар учун янги иш ўринлари ва янги имкониятлар пайдо бўлмоқда. Бу ўзгаришларнинг барчасини бирлаштириб турадиган асосий инфратузилмалардан бири — энергия. Юрт тараққий этгани сари уни таъминлайдиган энергетика тизими ҳам ривожланиши керак.

Бугун, 21 сентябрь куни соат 11:18да юк автомобили чиқинди тўкиш мақсадида кузовини кўтарганда, Қашқадарё вилоятидан Самарқанд вилоятига электр энергияси узатиладиган 500 кВ кучланишли «Л-527» электр узатиш тармоғига тегиб кетган. Натижада ушбу тармоқ авариявий ўчган.

Бугун Тошкент вилоятидаги Касаба уюшмалари федерациясига қарашли «Севарсой» сиҳатгоҳида ўтказилаётган "Ахборот хизмати фаолияти: таҳлил, тажриба ва ривожланиш" мавзусидаги ўқув-амалий семинарда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилдик. Соҳадаги ишларни танқидий таҳлил қилиб, мавжуд муаммолар ва устувор вазифаларни кўриб чиқдик.

Эслатиб ўтамиз, 2026-2027 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 35170 км тармоқлар режали кўрикдан ўтказилди, 2262 км ҳаво тармоқлари дарахт шохидан тозаланди, 14276 та қушлар қўнишидан ҳимоя мосламаси ўрнатилди, 55413 км тармоқ ва 3358 та подстанциялардаги электр қурилмаларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ва 932 км тармоқлар дрон кўригидан ўтказилди, 681 та совутиш тизимлари таъмирланди, 25524 та изолятор алмаштирилди.

35 йил давомида мамлакатимиз ҳаётида катта ўзгаришлар юз берди. Ҳудудларнинг қиёфаси ўзгариб, одамлар учун янги иш ўринлари ва янги имкониятлар пайдо бўлмоқда. Бу ўзгаришларнинг барчасини бирлаштириб турадиган асосий инфратузилмалардан бири — энергия. Юрт тараққий этгани сари уни таъминлайдиган энергетика тизими ҳам ривожланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2026-2027 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 35170 км тармоқлар режали кўрикдан ўтказилди, 2262 км ҳаво тармоқлари дарахт шохидан тозаланди..

«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларидаги жонли эфирга узатилган дастурда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг маслаҳатчиси У.Урунов ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Ф.Нуралиев иштирок этиб, электр энергетика тизими тармоқ корхоналарининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ҳақида истеъмолчиларга ахборот берилди.

Китоб инсонни фикрлаш, изланиш, ҳаётга теранроқ назар билан қарашга ундайди. Ижодкор билан учрашув эса ёшлар учун нафақат қизиқарли мулоқот, балки ҳаётий тажриба ва ижод сирларидан баҳраманд бўлиш имконидир.

Янги ўқув йилининг бошланиши ҳар бир ўқувчи ҳаётида муҳим ва қувончли воқеа саналади. Айниқса, ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқишини ошириш, уларни эзгу мақсадлар сари руҳлантириш ва келажакка ишончини мустаҳкамлашда таълим муассасаларидаги самимий мулоқотлар муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги олдидан Улуғнор туманида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ва истеъмолчиларга узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида муҳим инфратузилма лойиҳаси амалга оширилди.

1970 йилдан буён фаолият юритаётган 110/35/6 кВ кучланишли «Ботаническая» подстанцияси босқичма-босқич модернизация қилинмоқда.

Президентимиз топшириғи асосида мамлакатимизда энергия самарадорлигини ошириш, электр ва газ таъминоти барқарорлигини таъминлаш ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда ҳудудларда ташкил этилган махсус штаблар энергия таъминотидаги муаммоларни манзилли бартараф этиш, технологик йўқотишларни қисқартириш ва истеъмолчиларни узлуксиз энергия ресурслари билан таъминлаш чораларини кўрмоқда.

⚡️“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ хабарига кўра, бугун соат 04:07 да Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» подстанциясида авария ҳолати юзага келган.