
❗️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти қуйидаги мутахассисларни ишга таклиф этади: ⇒ 2025 йил 1 декабрь ҳолатига жами 35 та бўш иш ўринлари мавжуд:

ЖАВОБ: Электр энергетика тизимида маълум сабабларга кўра электр энергияси тақчиллиги бўлса (носозликлар сабаб, ишлаб чиқариш жараёнига ёқилғи етмаслиги сабаб ёки бошқа сабаблар)...

"Жиззах магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан Зомин туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли «Погранзастава» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш — жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Электр узатиш тармоқлари Тошкент гуруҳи мутахасислари томонидан 220 кВ кучланишли "Л-Т-Ку-1 ва Л-Т-Ку-2" ҳаво тармоғига техник хизмат кўрсатиш ва металл таянчларни коррозияга қарши бўёқлаш ишлари бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2025 йил 16 январдаги 1-сон буйруғига асосан Андижон вилояти Улуғнор туманида "Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари" мавзусида “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 35/10 кВ кучланишли Оқ олтин подстанциясида ўқув машғулоти ўтказилди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Юқори кучланишли ҳаво тармоқларига хизмат кўрсатувчи мутахассислари томонидан магистраль электр тармоқларининг куз-қиш мавсуми ичидаги профилактика ишлари узлуксиз давом эттирилмоқда.

«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Ахборот» информацион дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти босқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби У.П.Урунов 2014–2024 йиллар давомида юқори кучланишли подстанцияларда яратилган қўшимча ўтказувчанлик қуввати ҳажмининг ўсиб бориш динамикаси ҳақида ахборот берди.

"Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 35/6 кВ кучланишли «Суэнли» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.


► Президентимиз “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади

Қадрли uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтимиз обуначилари, ҳурматли истеъмолчилар! Ахборот хизмати эътиборингизга навбатдаги ҳисоботини — 2025 йилнинг ноябрь ойи давомида магистрал тармоқлари эксплуатациясига оид эълон қилинган маълумотномалар ва тезкор хабарлар ҳаволасини тақдим этмоқда.

Масалан, «нимстанция» сўзи умумхалқ эътирофидан ўтмади, деб ҳисоблаймиз. Боиси,«под» русча олд қўшимчасини «ним» (форсча «ярми»), «…дан кейин» тарзида маъно таржима қилингани билан — асли лотин, кейин инглиз, бизга эса рус тилидан кириб келган «станция» сўзига мос келадиган муқобил йўқ.

⚙️ Зангиота туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясида Т-2 трасформаторни бўяш ва эстетик ҳолатни яхшилаш ишлари олиб борилди.

"Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 110/35/10 кВ кучланишли «Қизилжар» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясида режа асосидаги профилактика — жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бойсун туманида жойлашган, “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Бойсун» подстанциясида жорий таъмирлаш ва техник хизмат ишлари режа асосида олиб борилди.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 35/10 кВ кучланишли «Пскент» подстанциясида техник профилактика ишлари амалга оширилди.

Назиров Абдумалик Абдусалимович — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига кўра, Исакулов Дадажон Айнакулович — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси («Ўзэнергоинспекция») бошлиғи этиб тайинланди.

АВВАЛГИ ҲОЛАТИ 35/10 кВ кучланишни «Водий» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ушбу ишлар подстанциянинг ишончли ва хавфсиз фаолиятини таъминлаш ҳамда унинг эстетик ҳолатини замон талабларига мослаштиришга қаратилди.