
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ «ЛСП» ҳаво тармоғи «Паррандачи» шаҳобчасининг 2-таянч устунида таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилди. Жорий таъмирлаш ишларида мутахассислар металл конструкцияли устунларни мустаҳкамлаш ишларини бажариб, шикастланган тармоқ элементлари — изоляторларни янгиларига алмаштиришди.

Осиё тараққиёт банки маблағлари жалб қилган ҳолда Андижон вилоятида 2023-2026 йилларда "Рақамли трансформация ва тақсимлаш тармоғининг барқарорлигини ошириш" лойиҳаси бўйича Асака тумани «Бирдамлик» МФЙ да жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Асака» подстанциясида 2 та 15 МВА қувватли трансформатор ўрнига 2 та 40 МВА қувватли трансформатор ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти “Тошкент шаҳар МЭТ” филиали тасарруфидаги “Озодлик” подстанциясида жойлашган тадқиқот ва синов маркази учун офис техникалари хариди учун “энг яхши таклиф” асосида шартномалар тузиш учун режалаштирилган товар-моддий бойликлари рўйхати:

Бугун, 2025 йил, 18 август куни соат 07:10 да Тошкент туманидан жойлашган 35/10 кВ кучланишли "Бинокор" подстанциясидаги Т-1 трансформатори газ ҳимоясидан ўчган. Ўчиш сабаби аниқланиб, носозлик бартараф этилмоқда. айни пайтда умумтармоқдан узилган истеъмолчилар қувват 2 МВт ни ташкил этмоқда.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ, “Жиззах МЭТ” филиали тасарруфидаги подстанцияларни ташқи деворларини таъмирлаш, қуриш ишларини амалга ошириш учун пудратчи ташкилотлар билан “энг яхши таклифларни танлаб олиш” асосида шартномалар тузиш учун режалаштирилган хизматлар рўйхати

Электр энергиясини узлуксиз ва хавфсиз етказиб бериш ҳамда электр узатиш тизимларининг ишончлилигини таъминлаш мақсадида “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали балансида бўлган 110/35/10 кВ кучланишга эга «Наврўз» подстанциясида тепловизор ёрдамида профилактик техник кўрик ишлари амалга оширилди.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ нинг 2025 йил 11 августдаги АН-222-сонли кўрсатма ижроси ҳамда «Ўзэнергоинспекция» назорат ташкилотининг 2025 йил 13 августдаги 01-12-02/3639-сонли хатининг ижросини таъминлаш мақсадида 110/35 кВ кучланишли «Пайариқ», «Марказий» ва «Жума» подстанциялари гуруҳида ходимларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида подстанциялардаги навбатчи ходимлар томонидан тақсимлаш қурилмаларини — очиқ тақсимлаш қурилмаси ҳамда ёпиқ тақсимлаш қурилмаси таъмирга чиқариш ҳамда алмашлаб улашларни амалга ошириш жараёнида нотўғри ҳаракатларнинг олдини олиш учун махсус техник ўқув машғулотлари ташкил этилди.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ, “Сирдарё МЭТ” филиали тасарруфидаги подстанцияларни ташқи деворларини таъмирлаш, қуриш ишларини амалга ошириш учун пудратчи ташкилотлар билан “энг яхши таклифларни танлаб олиш” асосида шартномалар тузиш учун режалаштирилган хизматлар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги байрамлари муносабати билан филиал касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимларнинг фарзандларига янги ўқув йилини юқори кайфиятда бошлашлари учун 334 та мактаб сумкаси ва ўқув қуроллари тарқатилди.

Наманган шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида вазирлик, идора ва ташкилотларнинг қуйи тизимлари ходимлари ўртасида ўтказилаётган спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 декабрдаги 844-сонли қарори асосида «ҲЭТ» АЖ Жиззах ҳудудий филиали балансидан “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали балансига қабул қилинган 110/35/10 кВ кучланишли «Даштобод» ва «Зомин» подстанциялардаги куч трансформаторларнинг юкламалари меъёридан ошганлиги сабабли юқори қувватлисига алмаштириш ишлари қуйидагича режа асосида бажарилмоқда:

2025–2026 йил куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш, электр ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Сурхондарё МЭТ” филиали томонидан 35 /10 кВ кучланишли «У. Бобомуродов» подстанциясидан чиқувчи Л-Бобомуродов-Давр-35 кВ кучланишли ҳаво тармоғида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Бўка туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Ойбек» подстанциясида (333-сонли топшириқнома асосида) мавжуд 10000 кВа қувватли Т-1 трансформатор ўрнига 16000 кВа қувватли янги трансформатор ўрнатиш ишлари олиб борилди.

Тошкент тумани ҳудудида янгидан қурилиб битказилган 110/35/10 кВ "Қизғалдоқ' подстанциясининг босқичма-босқич ишга туширилиши муносабати билан "Тошкент МЭТ" филиали томонидан 110—35 кВ кучланишли тармоқларда монтаж ва демонтаж ишлари...

Жорий йилнинг 22-23 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда 2025 йил 13 август куни Вазирлар Маҳкамасининг 516-сонли фармойиши қабул қилинди.

✔️ Соат 11:10 да АТ-2 трансформатор ишга киритилиб, подстанция иш фаолияти тикланди.

2025–2026 йил куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш, электр ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Сурхондарё МЭТ” филиали томонидан 35 /10 кВ кучланишли «У. Бобомуродов» подстанциясидан чиқувчи Л-Бобомуродов-Давр-35 кВ кучланишли ҳаво тармоғида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

⚡️ «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан «Феруз» подстанциясида 110 кВ кучланишли Л–Ф–Ч электр қурилмасининг мойли ўчиргичида жорий таъмир ишлари муваффақиятли якунланди.

2025 йил 19 август (сешанба) куни соат 15:00 да “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиалига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказилади:

✔️ Сирдарё вилоятининг айрим туманларини таъминловчи 220 кВ кучланишли "Гўзал" подстанциясида таъмирлаш-созлаш бригадаси томонидан носозликни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.