Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «2021 йилда “Обод маҳалла” дастури орқали 30 та бетон “столба” ва 1 та трансформатор ажратилган эди. Энди мутахасислар фуқароларни сарсон қилишмоқда...»

Мурожаат эгаси: Асадуллаeв Лутфулла, Жиззах вилояти. Мурожаат мазмуни: Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, “Маржонбулоқ” ШФЙ, Шароф Рашидов номидаги маҳалла 2021 йилда “Обод маҳалла” дастурига тушиб, 30 та бетон таянч устуни (“столба”) ва 1 та трансформатор ажратилган, деб айтилган эди.

  • 08.05.2023
  • 176
Мурожаатчи: «Энергетика тизимида 18 йил иш стажига эгаман. Электр тармоқларига уланиш бўлими мутахасислиги бўйича суҳбатда қатнашмоқчиман...»

Мурожаат эгаси: Нормуродов Фахриддин Холманович, Тошкент шаҳар. Мурожаат мазмуни: Маълумотим олий, энергетика тизимида 18 йил иш стажига эгаман. Давлат ва рус тилларини биламан, компьютерда эркин ишлай оламан. Электр тармоқларига уланиш бўлими мутахасислиги бўйича суҳбатга қатнашмоқчиман...

  • 02.05.2023
  • 161
Мурожаатчи: «Мутахассис келиб электр ҳисоблагичим ишдан чиққанини, масъуллар эса уни ўз ҳисобимдан сотиб олишим кераклигини айтишди. Шу тўғрими?..»

Мурожаат эгаси: Салаев Элдор Тўраевич, Қашқадарё вилояти. Мурожаат мазмуни: Ассалом алейкум! Менинг мурожаатим қуйидагича: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, “Қиличбек қўрғонча” МФЙ, Узумзор кўчаси, 2/3-хонадонда истиқомат қиламан. Электр ҳисоблагичим ишдан чиқибди. “Горсет”га телефон қилдим, мутахассис келиб кўриб ишдан чиққанини айтди. Тегишли жойга мурожаат қилсам, электр ҳисоблагични ўз ҳисобимдан сотиб олишимни айтишди. Шу тўғрими?..

  • 25.04.2023
  • 174
Мурожаатчи: «Электр энергетика йўналишига, тўлов контракти асосида, ўқишга кирдим. Тўлов контрактни тўлаб бера оласизларми?»

Мурожаат эгаси: Ортиқали Амантурдиев, Тошкент вилояти. Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен Амантурдиев Ортиқали. Мен 2012 йил 4 декабрдан энергетика тизими, “Тошкент МЭТ” филиалининг Бекобод бўлимида электр чилангари вазифасида ишлаб келаман. Мен 2022 йил Навоий инновациялар унивeрситeтининг Электр энергетика йўналишига, тўлов контракти асосида, ўқишга кирдим. Ҳозирда 1-курсни тамомладим. 2-курсдан тўлов контрактни тўлаб бера оласизларми?

  • 25.04.2023
  • 175
Мурожаатчи: «Ҳақорат қилиб, телефон гўшагини қўйиб қўйган ходимга интизомий чора кўриш ва имзоланган шартнома шартларини бажаришингизни сўраймиз!»

Мурожаат мазмуни: Сизнинг ходимларингизни “юқори кучланишда ишлаш” бўйича ўқитган эдик. Ўқиган ходимларга ишлашга рухсат этилган гувоҳнома ва баённома берганмиз. Сиз шартнома шартларини бузганликда айбланасиз ва оқибатда берилган гувоҳномалар “ҳақиқий эмас” деб топилади.

  • 14.04.2023
  • 248
Мурожаатчи: «Трансформатор портлаб кетганлиги сабабли уйимдаги электр ҳисоблагичим куйиб кетди. Амалий ёрдам беришингизни сўрайман...»

Мурожаат мазмуни: 7 апрель куни трансформатор портлаб кетганлиги сабабли уйимдаги электр ҳисоблагичим куйиб кетди. Амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

  • 12.04.2023
  • 209
Мурожаатчи: «“Столба” чириб қийшайган. Истеъмолчилар маблағи Қибрай туманига тушмас экан! Бу нима аҳвол? Фалокат рўй берса, нима бўлади?»

Мурожаат эгаси: Шерматова Гулсара, Тошкент вилояти. Мурожаат мазмуни: Қибрай тумани 32-уй олдидаги “столба” чириб қийшайиб, “аварийный” ҳолатга келиб қолган. «Туман электр тармоқлари корхонаси»га 7 февралда Ариза берилган. Унинг ходимларининг айтишича, «Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш учун туманларда махсус жамғарма йўқ, керакли ускуналар захираси ҳам яратилмаган» эмиш. Истеъмолчилар маблағи туманга тушмас экан! Бу нима аҳвол? Фалокат рўй берса, кимни жиноий жавобгарликка тортиш керак бўлади?

  • 31.03.2023
  • 213
Мурожаатчи: «Мутахассислигим — муҳандис-иқтисодчи, энергетика соҳасида 18 йил стажга эгаман. Эксплуатацияга қабул қилиш бўлимига ишга ўтиш учун суҳбатга қатнашмоқчиман...»

Мурожаат эгаси: Нормуродов Фахриддин Холманович, Тошкент шаҳри. Мурожаат мазмуни: Мен Нормуродов Фахриддин Холманович, маълумотим — олий, мутахассислигим — муҳандис-иқтисодчи, энергетика соҳасида 18 йил иш стажига эгаман. Эксплуатацияга қабул қилиш бўлимига ишга ўтиш учун суҳбатга қатнашмоқчиман...

  • 27.03.2023
  • 185
Мурожаатчи: «Уч кундан бери уйимизда электр энергияси йўқ. Боларимиз “свет”сиз, сувсиз қолмоқда...»

Мурожаат эгаси: Тухтаев Зухриддин, Тошкент вилояти. Мурожаат мазмуни: Уч кундан бери уйимизда электр энергияси йўқ. Боларимиз “свет”сиз, сувсиз қолмоқда. Ёрдам беришингизни сўрайман.

  • 27.03.2023
  • 185
Мурожаатчи: «“Электрасет” ходимлари яшаш тарзи, иш фаолияти ўрганилиб, қонуний чора кўрилсин. Огоҳлантиришларсиз жаримамни судга оширди. Қонуний ёрдам беришингизни сўрайман!»

Мурожаат эгаси: Амонов Бахтиёр Қўлдошевич, “Нурота ЭТКА” АЖ. Мурожаат мазмуни: Менга “ноқонуний уланиш” деб жарима қўллашди. “Нурота ЭТК” АЖ томонидан 2023 йил 2 март санасида чиқди.

  • 23.03.2023
  • 175
Мурожаатчи: «Менинг хонадонимда эски электр ўлчагич бор. Буни ким янгисига алмаштириб беради?»

Мурожаат мазмуни: Менинг хонадонимда эски электр ўлчагич бор. Янги хонадон Бухоро вилояти, Ислом Каримов кўчаси, 86/16-хонадон. Буни ким янгисига алмаштириб беради? Бирор маълумот берсангизлар. Олдиндан раҳмат!

  • 14.03.2023
  • 199
Мурожаатчи: «Маҳалламизнинг боғча ва мактаб жойлашган қисмидаги трансформатор очиқлиги сабабли 7 ёшли болани ток урди, ҳозир шифохонада... Бунга қай бир масъул ташкилот жавоб бера олади?!»

Мурожаат мазмуни: Сизга Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Наврўз қўрғони, “Мевазор” МФЙ томонидан мурожаат қиляпмиз. Маҳалламизнинг боғча ва мактаб жойлашган қисмида трансформатор бор. Яқинда шу трансформатор очиқлиги сабабли 7 ёшли болани ток урди. Ҳозирда бола шифохонада. Боланинг қўллари ҳозирча ҳеч нарсани сезмаяпти. Сизларга мурожаатим шуки, борми тирик жон?! Давлат томонидан неча миллион-миллиард сўмлар ажратилади, аслида бу трансформаторлар қандай ҳолатда бўлиши керак? Наҳотки давлатнинг пулини еб тўймадинглар?! Бола бу аҳволга тушушига энди қай бир масъул ташкилот жавоб бера олади?! Ким қарайди бу трансформаторларга, ёки яна кимдир талафот кўришини кутасизларми?!

  • 10.03.2023
  • 176
Мурожаатчи: «Кўп жойда тажриба керак, дейилса, биз сиртқида ўқиётганлар тажрибани қаердан оламиз? Битиргандан кейин ҳам қаердан оламиз тажрибани?»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум, ҳурматли ишчилар! Мен Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманда туғилганман. Ҳозирда “Наманган политех”да энергетика ва меҳнат муҳофазаси факультетининг технологик машиналар ва жиҳозлар соҳасида ўқийман. 4-курс, сиртқи таълимдаман. Ишга кира оламанми? “МEТ” эълонларини кўриб чиқсам, тажриба бўлиш керак, дейилган. Битиргандан кейин ҳам тажриба, керак дейди. Кўп жойда тажриба керак, дейилса, биз сиртқида ўқиётганлар тажрибани қаердан оламиз? Битиргандан кейин ҳам қаердан оламиз тажрибани? Мурожаатимни ўқийсизлар, деб уйлайман...

  • 20.02.2023
  • 177
Мурожаатчи: «Осиё кўчаси 8-уй — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти манзилими ёки манзили бошқами?»

Мурожаат эгаси: Ганджаев Атабек Каримович, Хоразм вилояти («Каримбой Отабек сервис» оилавий корхонаси номидан).

  • 13.02.2023
  • 216
>