2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Корхонамизга қарашли турар-жой мажмуаси учун электр таъминоти ҳисоб-китобларини кўриб чиқиш ва техник шартларни беришингизни сўраймиз...»

Мурожаат мазмуни: Мавзу: «4YOU TASHKENT» МЧЖ хорижий корхонасига қарашли турар-жой мажмуаси учун электр таъминоти ҳисоб-китобларини кўриб чиқиш ва техник шартларни бериш ҳолати ҳақида

  • 27.08.2026
  • 65
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Л-2-К-1 электр узатиш тармоғи муҳофаза майдони билан боғлиқ масалалар юзасидан РАСМИЙ ИЗОҲИ:

Тошкент вилояти, Тошкент тумани, «Қизғалдоқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Л-2-К-1 электр узатиш тармоғи муҳофаза майдонида тадбиркор ҳамда маҳалла фуқаролари томонидан яратилган боғ (ер майдони) билан боғлиқ мунозараларда, электр хўжалиги тармоқ корхонасининг номи тилга олингани боис, қуйидагиларни такрор изоҳлайди:

  • 19.08.2026
  • 116
Мурожаатчи: «Жиноят кодекси моддалари бузилгани ҳақида хабар бераман. Тақдим этиш учун барча далиллар тайёр...»

Қонунбузарлик сифатида талқин қилинган ҳолатлар юзасидан ушбу воқеада иштирок этган “Магистраль тармоқ қурилиш” филиали ходимларининг ёзма тушунтириш хатлари олинган. Ўрганиш натижаларига кўра, Сизни меҳнат шартномангизда назарда тутилмаган ишларни бажаришга мажбуран жалб этиш ёки меҳнат ҳуқуқларингизни бузиш ҳолатлари ўз тасдиғини топмаган.

  • 17.08.2026
  • 126
РАСМИЙ ИЗОҲ: Навбатчи электр монтёрларининг иш ҳақи амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ тўланмоқда

Меҳнат кодексининг 199-моддаси талабларига кўра, ишлаб чиқариш (иш) шароитлари туфайли ходимлар учун белгиланган кунлик ёки ҳафталик иш вақти давомийлигига риоя этиш имкони бўлмаган ҳолларда иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий этилиши мумкин. Бунда ҳисобга олиш давридаги иш вақти белгиланган иш соатлари нормасидан ошмаслиги, кунлик иш (смена) давомийлиги эса 12 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Шунга мувофиқ, филиалда навбатчи электр монтёрларининг иш вақти қонунчиликда белгиланган талаблар асосида ҳисобга олинади.

  • 13.08.2026
  • 109
Мурожаатчи: «Жамоамиздаги соғлом иш муҳитига путур етказаётган ҳолат юзасидан ушбу мурожаатни йўлламоқдаман...»

Мурожаат эгаси: Тошева Рухсора Бурҳоновна, «Навоий МЭТ» филиали ходими

  • 27.05.2026
  • 224
Мурожаатчи: «Бинони коммуникация тармоқларига улаш босқичи келган. Лойиҳани электр энергияси билан таъминлаш учун 9500 кВт∙соат энергия талаб қилинади...»

Мурожаат мазмуни: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига «PLATINUM METAL INDUSTRY» МЧЖ томонидан «Ургут» эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) Нуробод тумани “Сазаған” массивида йиллик қуввати 200 минг тонна бўлган арматура ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. (ЭИЗ га аъзолик гувохномаси тақдим этилади).

  • 24.03.2026
  • 389
Мурожаатчи: «Қуёш панели ўрнатганмиз. “Электросет”дан қўнғироқ қилиб, 2-3 кун ичида ўтишади ходимлар, деб айтишди. Лекин ҳеч ким келмади...»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен Атажанов Матриза Қурбонбой ўғли — Хоразм вилояти, Хозорасп тумани, Карвак қишлоғи, “Шовот” маҳалласи, ...... кўчаси, ..-уйда яшовчи фуқароман. Уйимизга қайта тикланувчи энергия — қуёш панели ўрнатганмиз. Техник шартларни олганмиз. “Электросет”дан қўнғироқ қилишди. 2-3 кун ичида ўтишади ходимлар, деб айтишди. Лекин 5 иш куни ўтди ҳамки, ҳеч ким келмади! Шу ҳақида маълумот бера оласизми? Қанча вақт ичида келиб текширади ва шартнома тузиб давлатга узатсак (сотсак) бўлади?

  • 18.02.2026
  • 426
Мурожаатчи: «Мўйноқ тумани ижтимоий хизматлар маркази қуёш панелига буюртма бермоқчи…»

Мурожаат мазмуни: Мўйноқ тумани ижтимоий хизматлар маркази қуёш панелига буюртма бермоқчи.

  • 13.02.2026
  • 460
РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Муҳофаза майдонидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги тушунтиришлар ер майдонига бўлган ҳуқуқини белгилаш кучига эга эмас

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Тошкент тумани, «Қизғалдоқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 220 кВ кучланишли Л-2-К-1 электр узатиш тармоғи муҳофаза майдони билан боғлиқ масалаларга расмий изоҳи.

  • 05.02.2026
  • 613
Мурожаатчи: «Лекин менга юқорида кўрсатиб ўтилган пул мукофотини берилмаган...»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан Энергетика вазирлигида 2023-2024 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида, тегишли жамиятлар мутахассис-вакилларидан тузилган штабга юборилганман.

  • 02.02.2026
  • 506
РАСМИЙ ИЗОҲ: “Акциядорлик жамияти томонидан 220 кВ кучланишли Л-2-К-1 электр узатиш тармоғи юзасидан қайд этилган барча мурожаатларга тегишли тартибда жавоб берилган”

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида, хусусан «Халқ сўзи» газетаcи таҳририятининг “Xalq so‘zi Online” (@XalqSoziOnline) youtube платформасида:

  • 20.01.2026
  • 550
Навбатчи электр монтёрлар белгиланган штат бирлигига мувофиқ меҳнат фаолияти юритмоқдалар

Мурожаат мазмуни: “Ассалому алайкум соялар хабари админлари. Биз Андижон Миллий Электр Тармоқлари ходимлари номидан ёзяпмиз. 2025 йил 1 июнь ойида Худудий электр тармоқдан, Миллий электр Тармоқларига ўтдик, шундан буён тўрт кишилик навбатчиларни уч киши қилиб қўйди, кузда тўрт киши бўласилар деб вада берганди, мана қиш келди жим, камига иш хақларимиз тушуб кетди, иш соат кўп, талаб кўп, бир сўм бермайди, фақат қиласан дейди, бўлмаса ишдан хайдайман деб қўрқитади, биз ходимларни хам тарафимизни оладиган ташкилот борми, биз ёнимиздан сарфласак бола чақага нима қилиб берамиз, илтимос сизлардан чора кўриб беринглар, уч кишилик навбатчиларни тўрт киши қилиб берса яхши бўларди.

  • 13.12.2025
  • 635
Мурожаатчи: «110 кВ электр узатиш тармоқларининг муҳофаза зонаси Жамиятимизнинг янги лойиҳаларини амалга ошириш ва бинолар қуриш ишларига жиддий тўсқинлик қилмоқда...»

Мурожаат мазмуни: “Mexmash” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – Жамият) Сиз раҳбарлик қилаётган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – «ЎзМЭТ» АЖ) балансидаги электр инфратузилмаси объектларининг жамият хўжалик фаолиятига таъсири билан боғлиқ масалани ҳал этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат этмоқда.

  • 12.12.2025
  • 509
Мурожаатчи: «Акциядорлик жамияти жавоб хатида техник талабларга риоя қилган ҳолда дарахт экиш мумкинлиги ёзилган...»

Мурожаат мазмуни: 220 кВ Л-2-К-1 электр узатиш тармоғи атрофидаги ҳудуддан ноқонуний фойдаланиш ва қурилиш ташаббуслари бўйича хавфсизлик хулосаларини тақдим этиш тўғрисида:

  • 11.12.2025
  • 487
Мурожаатчи: «Корхона ўз фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча 20 МВт электр қувватига мос подстанция қуриш учун рухсат беришингизни сўрайди...»

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Mega Steel Trade Pro” қўшма корхонаси қўшимча инвестициялар киритган ҳолда металл маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш режалаштирилган.

  • 13.10.2025
  • 638
Мурожаатчи: «Ҳозирда ёғоч столба 45 градусга оғиб қолган ва шамол бўлган вақтда ағдарилиб кетиши 90% аниқ. Маҳалладаги барча уйларда ёнғин чиқишига сабаб бўлиши мумкин...»

Мурожаат мазмуни: Қашқадарё вилояти, Косон тумани электр тармоқларига мурожаатим шундан иборатки, мен Косон тумани “Шербек” МФЙ Сайёд қишлоғида истиқомат қиламан ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан уйимга етказиб бериладиган электр симёғоч столбаларини бетон столбага алмаштириш бўйича 2 йилдан буён мурожаат йўллаб келаман.

  • 02.10.2025
  • 789
Мурожаатчи: «Мен ариза топширдим ва веб-сайтингизда икки марта, бир марта июнь ойида ва яна август ойида онлайн резюмени тўлдирдим. Уч ой ичида ҳеч ким жавоб бермади...»

Мен ариза топширдим ва веб-сайтингизда икки марта, бир марта июнь ойида ва яна август ойида онлайн резюмеимни тўлдирдим. Уч ой ичида ҳеч ким жавоб бермади. Кимдир кирувчи мурожаатларни кузатиб борадими?

  • 29.09.2025
  • 731
Мурожаатчи: «Электр ходимларини айби билан, нотўғри киритилган маълумотлар сабабли, ишлаб чиқарган электр энергиясини ҳисоби аниқлаштирилмаяпти...»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум. Мен уйимга 50 кВ қувватлик қуёш электр станциясини ўрнатгандим. Электр ходимларини айби билан, нотўғри киритилган маълумотлар сабабли, ишлаб чиқарган электр энергиясини ҳисоби аниқлаштирилмаяпти.

  • 22.09.2025
  • 620