
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг 2025 йил 30 январдаги 14-сонли буйруғига асосан 2025 йил 1 февралдан 1 октябргача атроф-муҳит ва эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича кўрик ойлиги талаблари бажарилмоқда.

«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Янгиликлар» дастурида яқинда Тошкент шаҳридаги "Ҳилтон Ташкент Сити" меҳмонхонасининг халқаро анжуманлар залида “Электр энергетика ривожида Халқаро молия Институциялари ва маҳаллий корхоналар ҳамкорлиги” мавзусидаги халқаро конференция ҳақида ахборот берилди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукумат ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси амалга ошириш бўйича МАЪЛУМОТ

45-сонли топшириқнома асосида 220/110/10кВ кучланишли «Зафар» подстанцияси ҳудудида жойлашган ёнғин қалқонларининг техник ҳолати кўздан кечирилди.

Қадрли uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтимиз обуначилари, ҳурматли истеъмолчилар! Ахборот хизмати эътиборингизга навбатдаги ҳисоботини — 2025 йилнинг июль ойи давомида магистрал тармоқлар эксплуатациясига оид эълон қилинган маълумотномалар ва тезкор хабарлар ҳаволасини тақдим этмоқда.

❗️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти қуйидаги мутахассисларни ишга таклиф этади: ⇒ 2025 йил 1 август ҳолатига жами 34 та бўш иш ўринлари мавжуд:

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали балансида бўлган 110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанциясининг 110 кВли очиқ тақсимлаш қурилмасидаги металл конструкцияли қурилмаларга коррозияга қарши бўёқ тортиш ишлари амалга оширилди.

«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Қўйлиқ» подстанциясини обонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида подстанция ходимлари томонидан суғориш ва ахлатларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари" филиали 220 kВ kuchlanishli ҳаво тармоқларининг заҳира ва ҳимоявий автоматика шкафи ҳамда аварияга қарши автоматика, юқори частотали сигналларни узатувчи қурилмаларда текширув-синов ишлари олиб борилди.

Қибрай туманида жойлашган 35 кВ кучланишли электр узатиш Л- Истиқлол 35 kV кучланишли ҳаво тармоғиининг 2-3-рақамли таянч устунлари орасидаги осилган симларни кўтариш ишлари олиб борилди.

❗️Soat 8:34da 110 kV kuchlanishli L-Chorbog‘-2 liniyasiga kuchlanish berildi.

Бугун, 2025 йил 1 август куни соат 14:50 да ГЭС-27 энергетика объектидан чиқувчи 110 кВ кучланишли L-Чорбоғ-1 ва L-Чорбоғ-2 110 электр тармоғи фавқулодда ўчди.

Режалаштирилган таъмирлаш-созлаш иш графигининг 10/95-рақамли топшириқномаси асосида «Булунғур» подстанциясининг Т-1 трансформаторига уланадиган ОД-КЗ-Т1-110 ва В-Т1-35 йўналишларидаги қурилмаларда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Навоий вилоятининг Зарафшон ҳудудида жойлашган, “Навоий кон металлургия комбинати”га қарашли «Даугиз-тау» тоғ-кон заводи электр энергиясини барқарорлигини таъминлаш мақсадида “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 220/35/6 кВ кучланишли «Даугиз-тау» подстанцияда режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

▶️ Лавозим: Электр энергияси оқимларини ҳисоблаш бўлими муҳандиси лавозими, 4 нафар. ❗️ Электр энергия оқимларини ҳисоблаш бўлимига муҳандис лавозимига талаблар:

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2025 йил 1 август куни соат 14:50 да ГЭС-27 энергетика объектидан чиқувчи 110 кВ кучланишли L-Чорбоғ-1 ва L-Чорбоғ-2 электр тармоғи таянч устунига юк автомобили бориб урилгани туфайли фавқулодда ўчган эди.

Аввалроқ “Тошкент туман электр таъминоти корхонаси” томонидан хабар берилганидек, бугун, 2025 йил 31 июль, соат 08:00 дан 19:00 гача Тошкент туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилган эди.

«Маҳалла» радиоканалининг FM.107.8 тўлқинларида эфирга узатилган «Янгиликлар» дастурида яқинда Тошкент шаҳридаги "Ҳилтон Ташкент Сити" меҳмонхонасининг халқаро анжуманлар залида “Электр энергетика ривожида Халқаро молия Институциялари ва маҳаллий корхоналар ҳамкорлиги” мавзусидаги халқаро конференция ҳақида ахборот берилди.

«Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалида 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари, шунингдек, 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

«Сўғдиёна» подстанциясининг айрим қурилма ва ускуналарида маъёрдан ортиқ қизиш ҳолатлари аниқланиб, носозликлар жойида бартараф этилди.