
“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли “Л-В-1-С” ва “Л-С-Х-1” электр узатиш тармоқлари таянчларининг остки қисмлари бегона ўтлар, тупроқдан тозаланди.

Л-527 электр узатиш ҳаво тармоғининг 460–461 сонли таянчлари оралиғида муҳофаза зонасига чиқинди ташланишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Юлдашев Акбархон Аббасович — Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазири Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2026 йил 8 сентябрдаги 2-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 220/110/35/6 кВ кучланишли «Бухоро» подстанциясида муҳим амалий тадбир ташкил этилди.

110/35/10 кВ кучланишли «Пастдарғом» подстанцияси: Т-1 трансформаторининг В-Т1-110 ва В-Т1-10 кВ чангланган изоляторларни тозалаш ҳамда синовдан ўтказиш ишлари бажарилди.

Электр энергетикаси тизимида электр таъминоти ишончлилигини ошириш, истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш ҳамда мавжуд қувватларни кенгайтириш мақсадида қатор подстанцияларда модернизация ишлари амалга оширилмоқда.

2026 йил 30 октябрь куни соат 12:30 дан 18:00 гача Кўкдала ва Чироқчи тумани айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Аввал хабар берганимиздек, Президентимизнинг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ–202-сон Фармонига асосан, электр энергияси ва табиий газдан интизомли фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари учун “намунали истеъмолчи” мақоми жорий этилган.

“Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги” доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахасислари томонидан "Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиали ходимларига зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини ошириш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги Сирдарё туманида жойлашган 220/110/10 кВ кучланишли “Феруз” подстанциясининг ЛТ-1 трансформаторида профилактик таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилди.

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари томонидан Андижон тумани "Ўрикзор" МФЙ ҳудудида жойлашган 110 кВ кучланишли “Ғалаба”, “Яйилма-2” ва “Боғишамол” электр узатиш тармоқларига яқин ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Аввал хабар берганимиздек, Юнусобод туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли “Юнусобод” подстанциясида реле ҳимоясини текшириш ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли подстанцияларда электр таъминоти ишончлилигини таъминлаш мақсадида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги “Магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш тўғрисида”ги ПҚ-113-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10/6 кВ кучланишли “Повулғон” подстанциясида реконструкция ва модернизация ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Мазкур таъмирлаш жараёнида: Т-1 трансформатори ва 6 кВ кучланишли 1 шиналар тизмида таъмирлаш ишлари бажарилди;

«Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари томонидан 35/10 кВ кучланишли “Порлитау” подстанциясида электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида режа асосида профилактика ишлари олиб борилди.

Аввал хабар берганимиздек, “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентабрдаги 523-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2026 йил 6 октабрдаги БМ-367 сонли “Электр хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш бўйича кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах шаҳридаги подстанция атрофида яшовчи фуқаролар билан профилактик учрашувлар ўтказилмоқда.

Бугун, 2026 йил 29 октабр куни Акциядорлик жамиятининг бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Б.Х.Муродов фуқаролар мурожаати учун ажратилган офис хонасида фуқаролар мурожаати юзасидан шахсий қабул ўтказди.

“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги Зарафшон тумани ҳудудида жойлашган 500/220 кВ кучланишли "Мурунтов" подстанцияда “Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги” доирасида ходимларнинг зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини ошириш ва фавқулодда вазиятларда хавфсизликни таъминлашга қаратилган амалий тадбир ўтказилди.

Мазкур таъмирлаш жараёнида электр узатиш ҳаво тармоғига қушларга қарши мослама ҳамда эски турдаги изоляторларни янгисига алмаштириш ишлари бажарилди.