Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Нима учун электр энергияси нархи шу даражада кўтарилди?»

Мурожаат мазмуни: Нима учун электр энергияси нархи шу даражада кўтарилди? Халқни уйланглар! Қандай кун кўриш муаммо, яна лимит қўйилибди...

  • 30.04.2024
  • 15
Мурожаатчи: «Ҳар куни кечкурун электр тармоғида кучланиш кўрсаткичи 150–160 вольт атрофида ўзгариб туради. Бу муаммони ким ҳал қилади?»

Мурожаат мазмуни: Ҳар куни кечкурун электр тармоғида соат 19:00 дан кейин то 24:00 гача бўлган вақт давомида электр энергиясининг кучланиш кўрсаткичи 150–160 ёки 190 атрофида, кейин яна 150 вольт диапазонида ўзгариб туради. Кучланиш ўзгариши кескин тарзда, фавқулодда содир бўлади.

  • 29.04.2024
  • 3
Мурожаатчи: «Менинг бу фикрим билан электр энергияси арзон нархда, ҳар бир фуқарога бир хилда (адолат билан) тақсимланган бўларди...»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Ҳар бир хонадонга 200 кВт∙соат арзон нарх электр етказиб бериш нотўғри қарор. Битта оилада 3 киши бўлса ҳам 200 кВт∙соат, 10 киши бўлса ҳам 200 кВт∙соат... Аслида 4 кишигача бўлган хонадонларга 200 кВт∙соат, 4 кишидан кўп бўлган хонадонларга ҳар бир бошга 50 ёки 70 кВт∙соатдан қўшимча “льгота” берилиши керак эди.

  • 29.04.2024
  • 20
Мурожаатчи: “Энергетика тизимида 1998 йилдан бери ишлаб келмоқдаман. Иш стажим бухгалтерияда негадир кам ҳисобланаяпти...?”

Мурожаат эгаси: Холматов Хайдар Мурзахмедович, «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали ходими.

  • 15.03.2024
  • 78
Мурожаатчи: «Кармана тумани электр тармоқлари филиалига беш маротаба оғзаки мурожаат қилдим, ўрганишга келишмади ва бир қанча баҳоналар келтиришди...»

Мурожаат мазмуни: Мен Навоий вилояти, Кармана тумани, “Дўстлик” маҳалла фуқаролари йиғини, Мафтунқули кўчаси, 10-а уйда истиқомат қиламан.

  • 12.03.2024
  • 74
Мурожаатчи: «Корхонамизга хорижда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо ип йигирув ускуналари олиб келинган бўлиб, улардан фойдаланиш учун доимий электр энергияси етказиб берилиши лозим...»

Мурожаат мазмуни: «WBM ROMITEX DIROMM» масъулияти чекланган жамиятининг асосий иш фаолияти ип йигирув фабрикасидан иборат бўлиб, ҳозирги кунда 950 нафардан ортиқ ишчилар фаолият кўрсатиб келмоқда.

  • 11.03.2024
  • 55
Мурожаатчи: «Бир кунда 5-6 маротаба электр ўчиб қолади. Ҳар сафар чироқ ўчганда камида 2 соат ўчади...»

Мурожаат мазмуни: Бир кунда 5-6 маротабалаб электр ўчиб қолади. Ҳар сафар чироқ ўчганда камида 2 соат ўчади.

  • 04.03.2024
  • 48
Мурожаатчи: «“Свет” жудаям кўп учмоқда, жудаям кўп “ўйнайди”лар. Бир суткада камида 15 марта ўчириб ёқишади, гоҳида пириллаб ҳам қолади. Электр жиҳозларимиз куйиб қолиши мумкин...»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алейкум! Мен Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Мажидий кўчаси, 62-уйда яшайман. “Свет” жудаям кўп учмоқда, жудаям кўп “ўйнайди”лар. Бир суткада камида 15 марта ўчириб ёқишади, гоҳида пириллаб ҳам қолади. Электр жиҳозларимиз куйиб қолиши мумкин, бу кетишда... Шу муаммоларни ҳал қилишга амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.

  • 04.03.2024
  • 98
Мурожаатчи: «“Свет” нимага ўчмоқда? Қарзим йўқ бўлса, нимага ўчирасизлар? Сабаб?!»

Мурожаат мазмуни: “Свет” нимага ўчмоқда? Қарзим йўқ бўлса, нимага ўчирасизлар? Сабаб?!

  • 28.02.2024
  • 98
Мурожаатчи: « Бизнинг қишлоқда 24 соатга 8–9 соат “севет” ўчмоқда. Бизнинг қишлоқ одамлари телевизор кўришга, болалар дарс тайёрлашга ҳақлими ёки йўқ?»

Мурожаат мазмуни: Ассалом алайкум! Мен Бухоров Шахбоз Ҳусниддин ўғли, Қашқадарё вилояти, Қамаши туманидан мурожаат қилмоқдаман. Бизнинг қишлоқда 24 соатга 8–9 соат “севет” ўчмоқда. Бизнинг қишлоқ одамлари телевизор кўришга, болалар дарс тайёрлашга ҳақлими ёки йўқ? Қишлоқ одамлари бошқа жамиятми? Сиздан “севет” ўчишини бартараф этиш учун амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

  • 27.02.2024
  • 60
Мурожаатчи: “Энергетика соҳасида ишга жойлашиш учун иш малакаси ва тил билиши мажбурийми? Булар суҳбатда инобатга олинадими?”

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен Эргашов Жўрабек. Саволим бор эди. Энергетика соҳасида ишга жойлашиш учун иш малакаси ва тил билиши мажбурийми? Булар суҳбатда инобатга олинадими? Бухорода ҳам бўш иш ўринлари борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

  • 23.02.2024
  • 111
Мурожаатчи: «Агар биз билан ҳамкорлик қилиб ишламоқчи бўлсангиз 24/7 режимида боғланишингиз мумкин!»

Мурожаат эгаси: Нурмуҳаммедов Тоҳиржон Шавкатбек ўғли, «Tex Energo» компанияси.

  • 15.11.2023
  • 81
Мурожаатчи: «Қонунлар ижросини Денов туман ижтимоий таъминот бўлимида ҳам таъминлаб, турмуш ўртоғимнинг шаъни ва қадр-қимматини тиклаб, нафақага чиқишда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман!»

Мурожаат эгаси: Эшмуродов Абусалом Темирович, Сурхондарё вилояти. Мурожаат мазмуни: Сизлардан илтимос, Конституциямиз моддаларининг ижросини Денов туман ижтимоий таъминот бўлимида ҳам таъминлаб, турмуш ўртоғим Эшмуродова Рухсатнинг поймол этилган Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини тиклаб, нафақага чиқишда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.

  • 18.10.2023
  • 106
Мурожаатчи: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ га мурожаат хати: Электр ҳисоблаш ускуналари ким томонидан ўрнатилади ўзи?»

Мурожаат мазмуни: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига Жиззах вилояти, Бахмал тумани, “Нурафшон” МФЙ, “Наврўз” маҳалласи, 107-хонадонда истиқомат қилувчи Ибодов Камолиддин Маматқулович томонидан

  • 29.09.2023
  • 154
Мурожаатчи: «Юқори кучланишли ток ўтган жойдаги қурилиш тўхтатилишига амалий ёрдам беришингизни сўрайман!»

Мурожаат эгаси: Ниёзов Дилшод Равшанович, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Гулистон” МФЙ, Фаттоҳ 7-берк кўчаси.

  • 11.09.2023
  • 145
Мурожаатчи: «“Сурхон–Пули Хумри” дирекциясида эколог ходим бўлиб ишладим. Харидлар бошқармасига ишга қабул қилишингизни сўрайман.»

Мурожаат эгаси: Ашуров Хусниддин Абдураҳмонович, Тошкент шаҳри. Мурожаат мазмуни: Маълумотим олий. “Сурхон–Пули Хумри” дирекциясида эколог ходим бўлиб ишладим. Ҳозирги кунда иш ҳажми қисқарганлиги сабабли ишдан бўшатилганман.

  • 07.06.2023
  • 218
>