Мурожаат мазмуни: Ассалом алейкум! 3 та омборхонам бор, ҳар бирига 2024 йил 4 январь санасида электр ҳисоблагич (счётчик) ўрнатилган ва ҳозирги кўрсаткичи 1 — 4560 кВ, 2 — 1380 кВ,3 — 260 кВ кўрсатмоқда (03.06.2025 сана ҳолатига). Бизда бир киловатт учун 1070 сўмдан тўланганда, ҳамма кўрсатгичлар қўшилганда: 6200 кВ × 1070 = 6 634 000 сўм бўлади. Мен 2024 йил декабргача 4 810 000 сўм тўлаганман ва 2025 йил 3 июнгача 1 400 000 сўм тўлаганман. Менинг ҳисобим бўйича қарзим 423 000 сўм, лекин электр энергия ходимлари қарзим 2,0 млн сўмдан ошиқлигини айтишяпти. Шуни ким тўғри ҳисоблаб бера олади?
Мурожаат мазмуни: “Алишер Полиз экинлари фермер хўжалиги маъмурияти шуни ёзиб маълум киладики, бизга 220/110/10 кВ кучланишли «Сувли» подстанцияси СШ-3 дан захира қуввати учун техник шарт олиш учун амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.”
Мурожаат мазмуни: Ассалом алейкум! Сизлардан илтимос қиламан, ёрдамингиз керак! Ҳисоблагич (счетчик рақами 023198006355), шу рақам бўйича ҳисоб рақами (лицевой счёт) керак бўлаяпти.
Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум. Мен электр энергетика йўналишида таҳсил оламан. Ҳозирда 2-курсман. МЭТга (магистрал электр тармоқларига) ишга кириш ниятим бор. Менда нимам бўлса (масалан, тил сертификати) МEТ мени ишга дарҳол олиб қолади? Олий таълимни энди битириб борган кадрлар қандай қилиб 3 йил стаж тўплайди?
Мурожаат мазмуни: Фарғона вилояти Қўштепа тумани электр тармоқларига мурожаатим шундан иборатки, Қўштепа тумани Каттаболтакўл қишлоғи, Ёшлик кўчаси 234-уй ёнидаги маҳаллада ёғоч столбаларни бетон столбага алмаштириш бўйича 2 йилдан буён мурожаат йўллаб келаман.
Мурожаат мазмуни: «Next construction» масъулияти чекланган жамияти, Сизга ушбу оркали шуни маълум киладики, Жамиятимизнинг 344483-сонли электр энергияси ташкилоти билан тузилган шартномаси мавжуд.
Мурожаат мазмуни: Хоразм вилояти, Гурлан туманида аукционга чиқарилиши керак бўлган бўш ер учаскаларини туман мутасадди ташкилотлар томонидан асоссиз равишда рад қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Мурожаат мазмуни: Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Хўжақишлоқ маҳалласининг чекка ҳудудида 30 хўжалик яшаймиз.
Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Тармоққа янги уланишим керак. Шу вақтгача уланмаган уй. Шунга тармоқга уланиш учун сарфланадиган маблағлар тўғрисида маълумот олмоқчиман.